Ассалому алайкум! Қибла Мадинага ҳижратдан сўнг 18 ой ўтгандан кейин ўзгарганми ёки 16 ойдан сўнгми? Алихонтўра Соғунийнинг Тарихи Муҳаммадий китобида 18 ойдан сўнга деб ёзилган экан. Аммо Қуддуси шарифга қараб 16 ой намоз ўқиганлар деб ёзилган экан. Шунга иккиланяпман.
– Ва алайкум ассалом! Бу ихтилофли масала. Аниғини билиш ҳам шаръий ҳукмга боғлиқ эмас. Валлоҳу аълам!