Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунофиқлар ҳақида ҳадис

00:00 / 25.03.2007 | eski savollar | 940
Ассалому алайкум Шайх Жаноблари. Битта саволим бор эди: бомдод ва хуфтон намозини масжидда жамоат билан ўқимаган кишини "мунофиқ" дейишади, шунга саҳиҳ ҳадис борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Айни шу маънода эмас, бошқачароқ маънода ҳадис бор.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларни йўқ бўлганини билиб: «Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришни амир қилиб, ўзим хилоф қилиб намозга келмаётганларга бориб, уларнинг уйларига ўтин қалаб туриб устларидан ёқиб юборишни қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суякни топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, хуфтонга, демоқчилар.Бешовлари ривоят қилган.Бошқа ривоятда: «Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бамдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларни олдига бориб устларидан уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat