Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёмон маъноли исм

00:00 / 31.08.2012 | eski savollar | 710
Ассалому алайкум муҳтарам шайҳ жаноблари! Оллоҳим сизни саломат қилсин! 4 ёшли қизимнинг исмига онажоним бону қушимчасини қо'шиб эркалаб чақиради, ҳардоим. Мен ҳам онажонимнинг ҳурматидан шундай номлайман қизимни. 1 йилча бо'либ қолди танишлардан бону дегани ёмон нарса деб эшитиб қолдим, яқинда бир қушнимиз ҳам бону Исломда ёмон нарса деди, аниг' ма'лумотга эга бо'лмаганим учун онажонимга бир нарса деганим ё'қ ҳали, о'тган куни қизим қо'шнимизникидан бону дегани эшшак дегани экан беб чиқди, шундай бери тилим бормайди шу со'зни қо'шиб чақиришга, кейин овсиним келиб бону ёмон нарса деб эшитганман, я'ни ''до'заҳ аёли'' дегани деди, о'зининг исми Мадинабону, Мадинаҳон деб мурожат қилишимизни ҳоҳлайди.Оллоҳимнинг қудратининг кенглигию о'зининг азизлигига лойиқ ҳамду санолар бо'лсинки мана энди сизга мурожат қилиш шарафига муяссар этди.Бону дегани ҳақиқатдан ҳам динимизга зидми, я'ни юқоридаги ёмон ма'ноларни ифода этадими, илтимос жоиз бо'лса асл ма'носини ёзиб берасизми, жавобингизни интизорлик билан кутаман, чунки аниг' билмай туриб азиз онажонимнинг ко'нглига оот беришни истамайман.Оллоҳим сизни энг суюкли, эрка бандаларидан қилсин, Амийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу сўз аслида форсча бўлиб, хоним маъносидаги сўздир. Бу сўз қадимдан эркалаш, ҳурмат юзасидан аёл – қизларнинг исмларига қўшиб ишлатилган. Бошқа гапларнинг барчаси беҳуда, бўлмаган гаплар.

Топ рейтинг www.uz Openstat