Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатинггизга мухтожман

03:44 / 06.02.2021 | Ilxam Bey2001 | 15494

Ассалому алайкум! Сиздан мусулмон биродарингиз ўлароқ маслаҳат сўрамоқчиман савол бироз узун, олдиндан узр. Мен қишлоқ жойда яшайман, бу ердаги одамлар диндан анча узоқ хамрни бемалол ичишади ва айримлар ичиб бўлиб чашмасига баракат эт ҳам қўйишади биз тарафдаги тўйлар хамрсиз ўтмайди. Инсонларга диндан гапирсанг мулла бўлибмисан деб гапиришади. Аёллар авратларини ёпмайдилар, бидъат ҳурофотларга тўла тўй бермоқчи бўлинса, хамр чиқариш керак усиз тўй ўтмайди келин киёш айланиб келиши керак маҳрам номаҳрам нима эканлигини умуман билишмайди тўйда аёллар эркаклар бемалол аралаш қуралаш болиб юришади ва кечқурун пардоз андоз қилиб чиройли калта ёки очик сочик узун кўйлакларни кийиб бемалол рақсга тушишади эркаклар билан агар мен уйланмоқчи бўлсам келин тараф ота онамга амакимга кўрпа бериши шартмиш амакимни 5 ўглига ҳам кийим беришлар ва 6 та аммамга ҳам кийинишга етадиган мато у хам.етмагандай амакимни 5 та ўглини хотинларига ҳам кийинишга етадигам мато тавар бериши шарт эмиш мен бу нарсаларга беришга келинда ҳеч қандай мажбурят йўқлигини айтсам ойим бу ото бободан келётган нарса дейишади бу ҳаммаси эмас афсуски келинлар эрининг укалари билан бемалол қўл беришиб у хам етмагандай рассиядан келсалар қучоқлашиб кўришишар экен нима эмиш бу ҳурматмиш маҳрами бўлмаганлар билан бемалол уйида ёлгиз ҳолда суҳбатлашадилар Алҳамдулиллаҳ диндан ҳабарим бор бу ердаги қизлар шахарликлар қолишмайдилар авратларни ёпишмайдилар ҳижоп қиядиган қизни диндорни қизни бу ердан топиш жуда жуда қийин бу ҳали ҳаммаси эмас бундан да баттарлар ҳам бор устоз мен жуда сиқилиб кетдим устоз даюс кимлигини нима амал қилса ҳам даюс ҳолида ўлса жаҳаннамга киришини биламан уйланишга умуман рағбатим қизиқишим қолмади яшаётган жойимда умуман яшаш истамайман бош олиб кетишни ҳоҳлайман тақво қилиш гуноҳдан тийилиша ҳаракат қиламан лекин тақво ҳақида ўқиганимда яшаб турган жойиҳам муҳум аҳамятга эгалини билиб олдим мен яшайдиган ерда гуноҳлардан тийилиш жуда ҳам кийин бу ердаги одамлар ичида динни ушлаш чўгни ушлаш билан тенг устоз Аллоҳ розилиги учин менга маслаҳат беринг насиҳат қилинг балки бу гапим сизга бир оз бошқача туйилар мен ҳудди ботқоқлигда яшаётган инсонга ўхшайман ботқоқлигда яшаб лой юқтирмаслик қанчалар қийин бўлса мен ҳам бу ерда гуноҳлардан тийилишим шу даража қийн гапим кўнглигизни оғиртган болса кечиринг яшашга умуман рағбатим қолмаяпти ҳатто Аллоҳдан Аллоҳим агараш яшайим менинг учн яхши бўлса яшат агар ўлишим яхши бўлса ўлдир деб айтишгачаям бордим. Менга ёрдам беринг, насиҳат қилинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч бир нарса исташингиз билан “бўл” дейишингиз билан бўлиб қолмайди. Жуда секинлик билан ён-атрофингиздагиларга динни ўргатишга ҳаркат қилишингиз керак. Бунинг учун ичиб ўтарган бўлишса ҳам олдиларига келиб “Бу ичаётганинг ҳаром” демаслигингиз керак. Аксинча ҳар бир инсонда қайсидир бир яхши сифат бўлади. Одамлардаги ўша яхши сифатларни ўрганинг. Ўша сифатларни янада ривожлантиришга қизиқтиринг, мақтанг. Сизга меҳр-муҳаббатлари пайдо бўлади. Шундан кейин бироз силаи-раҳмининг савобларидан ўргатинг, ўшангача ҳам намоздан гапирмай тураверинг. Яхшилик инсонни жаннат томонига етаклайди. Қалбларида бир хурсандчилик ҳис қилишади. Вақтингиз бўлганда шаҳарга олиб келинг, масжидларга бирга кириб чиқинг. Шу каби ён-атрофингизга таъсир ўтказишга ҳаркат қилинг. Билиб қўйинг, ҳидоят қилиш сизни қўлингизда эмас. Аллоҳ хоҳласа черковдаги роҳибларни мусулмон қилиб қўймоқда. Гапирсангиз ёқмайдиган гапларни гапирмай туринг. Дунёга келиб ҳеч кимга таъсирингизни ўтказолмайдиган бўлиб ўтиб кетишдан қўрқинг. Бу аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаркат қилинг сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. 

Сиз ўйлагандек қизларни топиш сизга қийин, Аллоҳга осон. Сиз Аллоҳдан сўрайверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat