Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бундай хадис йўқ

00:00 / 03.10.2012 | eski savollar | 1759
устоз. савол жавобларни о'қиб о'тириб бир савол жавобга ко'зим тушди.Ҳазрат бир ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киром розияллоҳу анхумлар билан бирга о'тирган вақтда бир киши эшикни тақиллатиб қолади шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келган кимлигини биласизларми деб со'райди шунда саҳобаи киром розияллоҳу анхумлар Аллоҳ ва унинг Росули билгувчироқдир деб жавоб беришади. шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу шайтондир унга бу ерга келиш буйрилган деб жавоб берадилар кейин шайтон ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларида ба'зи савол жавоблар бо'либ о'тади. Бу ҳадис саҳиҳ ҳадисми?- Бундай ҳадис йўқ.деб жавоб берган экансиз, биламизки, эшитганмизки, бу ҳадисни о'ша "машхур холислик сари" радио эшиттирувларда ҳатто бошқа тилларда бошқа давлатларда, интернетларда махшур бо'лган "ҳадис" ёки ривоят, буни жуда ҳам ко'пчилик эшитгани аниқ. агар бундай ҳадис ёқ бо'лса айтётган "ИЛМСИЗ" одамлар Расуллуллоҳ с.а.w номларидан ёлг'он гапираётган бо'лмайдиларми "Кимда ким менинг номимдан қасдан ёлг'он гапирса..." деб бошланувчи ҳадисдаги одамларга кириб қолишмасмикин. чунки Расуллуллоҳни қилмаган, ко'рмаган ва айтмаган гапларини айтти ко'рди дейишликмасми бу...?? ко'пчилик ёдлаб олган хадислар сарасига киради, оамлар бошқа айтиб юрмасликлари учун сайтингиздан янги "Бо'лим" очиб шу каби нарсаларни то'хтатишингизни со'рардим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳадис илми учун алоҳида сайт очганмиз. Одамларимизнинг илмий савияларига қараб сиз айтган каби масалаларни ҳам аста ёритиб бориш режаси бор. Ҳозирда ҳадис илми толибларининг кўплари “Олтин силсила” билан машғул бўлиб қолишди. Дуо қилиб туринглар, Аллоҳ таоло бизларни сизларнинг ишончларингизни оқлашга муяссар қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat