Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна тақсит савдоси

00:00 / 08.10.2012 | eski savollar | 578
Ассалому алайкум хурматли Шайх Хазратлари!Мен автомашинани тақсит савдоси орқали сотишни режалаштиряпман. Фиқҳ.уз сайтидаги долзарб мавзулар рукнида тақсит савдоси тўғрисидаги маълумотни ўқиб, жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ушбу матнга меҳнат сарфлаганларнинг Аллоҳ икки дунёсини обод қилсин!Тақсит савдоси низомининг 4-моддасида: "Тақсит савдосида сотувчи харидордан баҳони ҳамма қисмини тўлиқ адо этгунча гаров ёки зарарни ва тўлиқ тўлаш кафолатини сўрашлиги жоиздир" дейилган экан. Яна ушбу низомнинг 8-моддасида: "Харидор зиммасидаги бериши керак бўлган бўлакни камида икки маротаба ўз вақтидан кечиктирсагина, қолган пулни нақд қилиб беришга тузилган келишув амалга ошади". Бундан ташқари матнда, машинанинг хужжатларини гаров сифатида ушлаб туриш ҳақида сўз борган.Тасаввур қилайлик, шартнома бажарилишининг бар вақтига келиб, харидор тўловни муттасил кечиктиришни бошлади ёки тўловлардан умуман бош тортди ва шартнома шартлари бўйича қолган пул нақдга айланди. Ушбу холатда машина хужжатлари сотувчида гаров сифатида турибди ва сотувчи харидорга: "шартнома шартлари бўйича қолган пуллар нақдга айланди, фойдасини олиб ташлаб менга қолган пулларни тўлаб бер" деб талаб қилди. Бироқ, харидор бундай қилишданам бош тортди. Шу ҳолатда, машинанинг хужжатлари сотувчида турганлиги сабабли, сотувчи харидордан машинани мажбуран қайтариб олиб, бозорда сотиб, ўзига тегишла пулларни олиб, қолганини харидорга қайтарса бўладими? Ёки ушбу холатда, сотувчи ўзига шаръан тегишли маблағни шаръий йўл билан қандай олса бўлади?Мен машинанинг хужжатларини гаров сифатида ушлаб туриш нима маънони англатишини тушунмоқчиман холос.Аллоҳ илмингизни бунданам зиёда ва ислом умматига хизматингизни бардавом қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қилган мулоҳазангиз тўғри. Гаров ушлаб туриш сотувчининг куйиб қолмаслиги учундир.

Топ рейтинг www.uz Openstat