Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен гуноҳкорманми

12:08 / 05.03.2021 | Ruslan | 1409

Ассалому алайкум! Мен билан бўлган воқеа: Мен абитуриентман, шаҳарда тайёрланаман. Шаҳарда ижарада коллеж талабалари билан тураман. Коллеж талабалари мендан 1 ёшга кичик. Улар бир куни ўзимиз яшаб турган ижарадаги уйга фоҳиша олиб келиб зино қилмоқчи бўлишди. Мен эса бу ҳолатга қаршилик билдирдим. Улар мени қаршилигимга қарамай барибир ўша ишларини қилишга қарор қилишди ва ўша кунни ўзида хонамизга фоҳишани олиб келишди. Мен эса ташқарига чиқдим ва нима қилишни билмай, шу болаларни ўқитувчисига (яъни коллеждаги ўқитувчисига) телефон орқали вазиятни айтдим. Ўқитувчиси ёнига коллеж директори ўринбосари ва яна битта ўқитувчини олиб бизни квартирамизга келишди. Аммо бу йигитлар хона эшигини очмаганлиги туфайли, ўқитувчилар ўша маҳаллани профилактика инспекторини чақиришди ва профилактика инспектори йигитларни ушлаб, уларга нисбатан чора кўриб тегишли тарзда баённома тузди ва энг кам ойлик иш ҳақини 2 баравари миқдорида жаримага тортди. Шу ҳолатдан кейин улар билан орамиздаги муносабатимиз бузулди. Ва улар мени "козёл" дея аташди. Савол: Мени қилган ишим нотўғрими? Агар нотўғри бўлса гуноҳимни қандай ювишим мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри қилибсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat