Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диск кочирилиб сотилди, нима қилса болади.

00:00 / 27.04.2008 | eski savollar | 573
Ассалому алайкумШайҳ ҳазратларини Руҳий тарбия ДВД (11тасини) ёзиб сотган эдим700сомдан. сотса боладими?Сотиб олувчи киши асли қимматлигини айтибилтимос қилаверди. арзондан сорашяпти 4500 сомдан ДВД қимматликқиляпти. ҳам кочириб ёзилиб сотилмасин дейилмаган деди. ҳулласкалом шу ДВД кочирилди ва сотилди жами 66 та?савол ДВД кочириб ёзиб сотса боладими?агар кочириб сотишлик мақул болмаса, қандай қилиб 66 та кочириб сотилганини қул ҳаққини адоқилса болади?ҳурмат ила Тоҳир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу иш ҳаромлигини ўша дискнинг ўзига Қуръони Карим оятини далил қилган ҳолда катта қилиб ёзиб қўйилган. Бир неча йиллардан буён бу ҳақдаги фатволарни қайта-қайта айтиб, ёзиб, эшттириб келинмоқда. Бу иш бировнинг ҳақини ботил йўлдан ейишдан иборатдир. Сотганга ҳам, олганга ҳам диний ҳукмга биноан гуноҳ ва ҳаромдир. Давлат ва халқаро қунунларга биноан жиноятдир.- Ўша дискни тайёрлаган «Семруғ – медия» студияси ходимлари муаллифдан ёзиб олишга анча меҳнат сарфлаганлар. Сўнгра ёзилган нарсани кўз нурини тўкиб, тан терини тўкиб таҳрир қилишган. Дискка безакчиларга буюртма бериб муқова қилдиришган. Муқовани матбаада чоп қилдиришган. Дискни диний ишлар кўмитасига бериб текширтиришга ва бунинг учун анчагина пул тўлашган. Текширувчиларга ёқмаган жумла ва сўзларни ўчириб чиқишган. Кейин ўзлари пул сарфлаб сотиб олган асбобларда кўпайтиришган. Дискнинг устига рангли безак ва ёзувларни чоп қилишган. Унга ғилоф қилишган ва бошқа яна бир қанча ишларни амалга оширишган. Жумладан, дискларни қонун бўйича очиқ жойда сотиш мумкин эмаслиги учун усти ёпиқ савдо жойи қурушган. Буни қуриш учун бир қанча жойлардан рухсат олишган, пул, меҳнат, вақт, ақл – заковат сарфлашган. Савдо қилиш учун рухсатнома олишган. Яна бошқа бир қанча ишлар ва сарф харажатларни қилишган.- Энди эса, сиздек бир ҳаромхўр уларнинг маҳсулотини қиммат деб, ўзининг ўғрилигини арзон деб турибди. Агар ҳисоб китобини қиладиган бўлсак, қимматфурушликда айбланаётган ҳалол меҳнат қилганлар топган даромад сиздек арзонфурушликни даъво қилаётган ўғри-муттаҳам ва ҳаромхўр топаётган даромдаддан бир неча марта оз бўлади.- Ҳар бир дискнинг орқа тарафига Қуръони Каримнинг «Нисо» сурасидаги бир оятдан қуйидаги иқтибос ёзиб қўйилган:«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг». Агар ўша иқтибос олинган оятни ва ундан кейинги маънони тўлиқ ўрганадиган бўлсак, қуйидагилар аён бўлади:«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир.Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, бировнинг асарини, бизнинг вазиятда чиқарган дискини кўпайтириб сотиш ва бошқалар киради.«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг».Ояти каримада ботил йўл билан бировнинг молини ейишдан,«Магар ўзаро розилик ила бўлган тижорат бўлса, майли», деб истисно қилинмоқда. Албатта, ҳалол ризқ топишнинг йўли фақат тижорат эмас. Аммо бу мақомда тижоратнинг зикр қилинишига сабаб–ботил йўл билан мол ейишнинг баъзи турларида тижоратга ўхшашлик бор. Мисол учун, Арабистон ярим оролида рибохўрлик авж олган эди. Аллоҳ таоло бу ишни ҳаром қилганида, мушриклар, рибо ҳам тижоратга ўхшаш, деган даъвони илгари сурдилар. Шунга ўхшаш тушунмовчиликлар ёки ноўрин даъволарнинг бўлмаслиги учун ўзаро розилик билан бўлган тижорат истисно қилинмоқда. Чунки тижорат ҳалол меҳнат. Тожир меҳнат қилиб, молу пулини ишга солиб, ишлаб чиқарувчи ва харидор орасида восита бўлади. Бу вазифани бажариш учун орада анчагина хизматларни адо этади. Унинг келажакда фойда кўриш-кўрмаслиги, фойданинг оз ёки кўп бўлиши гумон бўлади. У касод бўлиш, синиб, молсиз-пулсиз қолиш эҳтимолларини ҳтам бўйнига олиб бу ишга қўл уради. Энг муҳим омиллардан бири–тижорат икки тарафнинг розилиги билан бўлади. Харидор рози бўлмаса, олиш-олмасликда ҳур, бошқа томонга кетаверади.Оятнинг давомида Аллоҳ таоло мўмин бандаларига хитоб қилиб:«Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг!» демоқда.Сиртдан қараган одам, бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш ва ўзини ўзи ўлдириш орасида нима алоқа бор, дейиши мумкин. Лекин чуқурроқ ўйлаб кўрилса, ҳаётий тажрибага назар солинса, ҳақиқатда бу икки нарса ўртасида бевосита алоқа борлиги кўрилади. Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини-ўзи ҳалокатга олиб боражагини ва бораётганини кўрамиз. Умуман, Аллоҳнинг айтганидан чиқиш, унга маъсият қилиш ҳалокатга элтиши аниқ эканлигида шубҳа йўқ. Жумладан, мазкур ботил йўл билан мол емоқ ҳам катта маъсият сифатида ҳалокатга сабаб бўлади. Бу ишни қилганлар ўзини-ўзи ўлдирган бўлади.«Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир».У сиз мўмин-мусулмонларга раҳм қилгани учун ҳам ҳалокатга олиб борувчи ишлардан, жумладан, бир-бирингизнинг молингизни ботил йўл билан ейишдан қайтармоқда. Сизни нажотга сабаб бўлувчи ишларга буюрмоқда. Бу ҳол Аллоҳнинг раҳматидир. Агар у раҳм қилиб, тўғри йўлни кўрсатиб бермаганида, нотўғрисидан қайтармаганида, катта машаққатда қолган бўлар эдингиз.«Ким ўшани тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни дўзахга киритурмиз. Бу эса, Аллоҳга осондир».Оятдаги «ўшани» бир-бирининг молини ботил йўл ила еб, ўзини-ўзи ҳалокатга дучор қилишга ишорадир. Демак, ким мазкур ишни тажовузкорлик (яъни, ҳаромлигини билиб туриб) ва зулм ила (яъни, қилишдан тап тортмай) қилса, охиратда дўзахга киритилади. Одатда ботил йўл билан мол ейдиганлар бу дунёдаги ҳукуматлар тайин қилган жазолардан қутулиб кетишади. Шунинг учун ҳам уларнинг зеҳнида, иложини топса, ҳамма нарсадан қутулса бўлади, деган фикр ўрнашиб қолган бўлади. Ўша фикрни кўтариш учун охирида «Бу эса Аллоҳга осондир», дейилмоқда. Яъни, ботил йўл билан мол еганларни дўзахга киритиш Аллоҳ учун осондир. Ҳеч ким қочиб, ҳийла қилиб қутула олмайди.Ушбу ҳақиқатни биз сўз юритаётган савол эгасига ўхшаш ҳаромхўрлар яхши англаб етишлари керак. Ҳозирда бировлар ҳалол йўл билан чиқарган китоб ва дискларни ҳаром йўл билан кўпайтириб сотиб ҳаром билан пул топаётганлар бор.Мўмин – мусулмонларни улардан бирор нарсани сотиб олишдан огоҳлантирамиз. Уларни қўлидан туртиш, жавобгарликка тортишда ёрдам беришларини сўраймиз. Аллоҳ таоло барчамизни ҳалол ризққа насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat