Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижарага қўйган одамимиз тиланчи экан

20:06 / 20.04.2018 | Muslim | 2628
Ассалому алайкум! Биз уйимизда бир хонани бир оилага ижарага қўйдик, билишимча аёли тиламчилик қилиб пул топар экан ва шу пулдан ижара пулини бизга берар экан. Бу пуллар биз учун ҳаромми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳалол эмас, чунки бир кунлик таоми бор инсонга тиланчилик қилиш ҳалол бўлмайди. Шу ерда баъзилар унга бериш ҳам ҳаром деганимизга ажабланибдилар. Унга берилаётган нарсалар арзимас бўлиб кўриниши мумкин. Халқ ичида  буғдой ўғриси кофир эмас сомон ўғриси кофир бўлиб қолади деган мақол бор. Бу бежизга айтилмаган, аслида иккиси ҳам ўғирлик. Буғдой ўғирловчи буғдой ўғирлашни ҳаром деб билган, лекин нафси ёмонлик қилиб ўғирлик қилаётган бўлади. Сомон ўғриси эса самонни арзимас нарса деб билиб қилган ишини ўғирлик деб ҳам билмайди. Аслида у ҳам ўғирлик бўлиб ҳаром амал ҳисобланади. Ақоид китобларида ҳаром ишни ҳалол дейиш куфр дейилган. Шундан эҳтиёт бўлишимиз керак. бермоқчи бўлган инсон ҳадя деб берсин. Ҳар қандай инсонга ҳар қанча ҳадя қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat