Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки офатни даволашим зарур!

00:00 / 28.04.2008 | eski savollar | 577
Устоз. Мен кечга бориб ётар чоғимда, оътгазган кунимдаги барча ноҳуш ҳолатлар, дардлар, ғамлар, коънгил ҳираликлар, бир бир коъз олдимдан оътади. Кейин жуда махзун ҳолатга тушуб қоламан. Лекин анушу палладда мени Аллоҳнинг муҳаббати бутун вужудимни қамраб олади. Қалбим титраб йиғлашга тушуб қоламан. Коъзимдан ёшлар қуюлуб қуюлуб оқиб, чаккаларимгача ҳоъл боълиб кетади. Шу онларда Аллоҳдан бир нолийман, бир ундан миннаддор боъламан. Аллоҳдан бир норози боъламан бир ундан рози боъламан. У билан ҳудди суҳбатлашиб ётгандай боъламан. Бундан жуда рохатланаман. Лекин аншу паллаларда, мени рионинг бир тури алдаб қоъяди. Яни, мени манашу ҳолатдалигимни шайх, яни сиз билсангиз эди. Мени Аллоҳ билан боълаётган муҳаббатимни боъшқалар эмас айнан сиз билсангиз эди деб, шайтон соъзига алданаман. Кейин оъз оъзидан мени бу муҳаббат тарк эта бошлайди. Кейин уни қидиришга тушуб қоламан. Энди топдим дегунча яна ортага рио аралашди ва Аллоҳ билан муносабатим узулади. Қалбим яна музлаб қолади. Бу риони қандай туру боълди экан. илтимос менга ҳалақит бераётган бу офатни, айни анашу риони оъзини даволашда менга ёрдам берсангиз.Кейин, яна бир нарса бу муҳаббатни завол топишга сабабчи боълади. Яни, оъзимми ё шайтонми, қалбимга айтадики: сен кимга нолияпсан, кимдан ҳожатларингни соъраяпсан, шунча вақтдан бери Аллоҳдан ёрдам соърайсан ёрдам бердими, қоъй бундай ох вохларингни, яхшиси ётиб ухла дейди. Кейин қалбим яна музлаб қолади. Ихлосимга ҳалақит бераётган бу дардни ҳам даволашда ёрдам берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз билган сураларни, хусусан, «Ихлос» сурасини кўпроқ ўқинг. Аллоҳнинг зикрини кўп қилинг. Истиғфорни кўп айтинг. Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat