Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни бошқа қарздорга юклаш

08:50 / 21.06.2016 | Abdulloh | 2505

Ассалому алайкум! А шахсни Б шахсдан қарзи бўлса, Б шахсни эса С шахсдан қарзи бўлса, томонларнинг розилиги билан, Б шахс ўзининг С олдидаги қарзини А шахсга юкласа бўладими?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатни шариатда “ҳавола” дейилади.

ҲАВОЛА КИТОБИ 

هِيَ إِثْبَاتُ دَيْنٍ عَلَى آخَرَ، مَعَ عَدَمِ الدَّيْنِ عَلَى الْمُحِيلِ بَعْدَهُ، فَهِيَ بِشَرْطِ عَدَمِ بَرَاءَتِهِ كَفَالَةٌ، وَهَذِهِ بِشَرْطِ بَرَاءَةِ الْأَصِيلِ حَوَالَةٌ 

Ҳавола – қарзни бошқага юклаш ва ундан сўнг юкловчининг зиммасида қарз қолмаслигидир. Ҳавола юкловчининг қутулмаслиги шарти ила кафолатдир. Кафолат асл қарздорнинг қутулиши шарти ила ҳаволадир.
«Ҳавола» деб нарсани бир жойдан бошқа жойга нақл қилишга айтилади.
Шаръий истилоҳда эса:
Ҳавола – қарзни бошқага юклаш ва ундан сўнг юкловчининг зиммасида қарз қолмаслигидир.
Бир киши бошқасидан қарз. Қарздор: «Менинг қарзимни фалончи тўлайди», деб бошқага ўтказади. Мазкур шахс қарзни тўлашни бўйнига олади. Шундан сўнг асл қарздорнинг зиммасида ҳеч нарса қолмайди.
Ҳаволанинг шариатга киритилишига Суннат ва ижмоъдан далиллар бор. Суннатдаги далилга мисол:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ، فَإِذَا أُتْبِعَ أَحَدُكُمْ عَلَى مَلِيٍّ، فَلْيَتْبَعْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг қарзни бермай, чўзиши зулмдир. Бирортангизнинг қарзи ўзига тўқ одамга ҳавола қилинса, (ҳақдор) ўшанга борсин», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда қарзи бор одам «Мендаги қарзингни фалончидан ол, унда менинг ҳақим бор», деса, ўша орқасидан эргашиладиган одам бой бўлса, бу ўтказишни қабул қилиш кераклиги таъкидланмоқда.
Ҳадисдаги «орқасидан эргаштирилса» дейилгани шу маънога ишорадир. Чунки ҳақи бор одам унинг ортидан «Ҳақимни бер», деб эргашиб юради.
Жумҳури уламолар: «Бу ҳадисдаги амр мустаҳаб учундир, ҳаволани қабул қилиш вожиб эмас», деганлар.
Мусулмонларнинг аҳли илмлари доимо ҳаволанинг жоизлигига ижмоъ қилиб келганлар.
Ҳавола юкловчининг қутулмаслиги шарти ила кафолатдир.
Ўз қарзини бошқага ўтказиб юборувчи шахс бутунлай қарздан қутулиб кетмаслик шарти билан шартнома тузса, ҳавола кафолатга айланиб қолади. Бунда ҳам қарзни юкловчи, ҳам қарзни тўлаш масъулияти ўтказилган шахс жавобгар бўладилар.
Кафолат асл қарздорнинг қутулиши шарти ила ҳаволадир.
Биров: «Фалончининг қарзини тўлашга мен кафилман, у бу ишдан чиқди, ҳеч жавобгарлиги йўқ», деса, кафолат ҳаволага айланиб қолади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat