Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик

22:20 / 23.05.2022 | Abdulloh Abdulloh | 976

Ассалому алайкум! Биз бир фирма билан шерикчилик қилмоқчимиз. Улар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Махсулотига талаб юқорилиги учун ишлаб чиқариш хажмини оширишмоқчи. Фақат ўзларини маблағи етмаяпди. Шунинг учун биз у ерга пул тикмоқчимиз. Фақат уларга керакли хом ашё фақат бир жойдан олинади, нақд пулга. Нархи ҳам аниқ. Биздан оладиган фирма ҳам нархини билади. 1. Биз шу ердан махсулотни олиб, ўзимизни фойдамизни қўйиб, мисол учун 10% уларга берсак ва муддати келганда пулини олсак бўладими? 2. Биз уларга хом ашё сотиб олиш учун пулни бериб, ўзлари олишса, биз хом ашёни нархига 10% қўшиб хисоб китоб қилиб пулни маълум белгиланган муддатда қайтариб олсак рибо бўладими? 3. Ташкилотига шерик бўлиб кириб, улушимизни белгилаб олсак, хар ой фойдасидан ўз улушимизни олиб турсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўзингиз учун сотиб олиб, қабз қилиб (ўз жавобгарлигингизга олиб) сўнгра ўша фирмага фойда билан насияга сотсангиз жоиз. Бу муробаҳа савдоси дейилади.

2). Пул бериб, сўнгра уни ва устамани қайтаришни талаб қилишингиз рибо бўлади. Бундай қилманглар.

3). Ишлаб турган бизнесга шерик бўлиб қўшилишнинг нозик жиҳатлар кўп. Бу ишни ушбу соҳада пухта илмга эга аҳли илм назоратида амалга ошириш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat