Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

иложи бўлса бошқалар ўқимасин

00:00 / 03.12.2012 | eski savollar | 776
Ассалому алайкум хурматли устоз. Узур сизни яна безовта қилаётганлигим учун. О'ткан сафар берган саволлимга жавоб берганингиз учун рахмат. Бу сафар хам саволлим шунга о'хшаш. Мен хозирда Россияда ишлайман. Аллохга шукурки беш вақт намозимни адо этиб юришга харакат қиламан. Асосий ишимиз қурилишларга бориб кран о'рнатиш. Вақтимиз ко'пинча Мошинада ё'лда бо'ламиз. Пешин аср базида эса шом намозларини о'қиш учун имкониятимиз бо'лмай қолади. Қурилишда эса хаммаёқ очиқ. ва одамлар гавжум. Базида хаттоки тушлик қилишга хам беришмайди. Мен бу ерда акам билан бирга ишлайман. Акам намоз о'қимайди ундан со'расам кейин қазо қилиб о'қийсан дейди. Уйдагилар билан гаплашиб иш жоймни о'згартирайлик десам дадам кейнчалик о'қиб олаверасан хозирча бомдод ва хуфтон намозларини о'қиб туравер худо хохласа умринг узоқ бо'лса қайтгандан кейин о'қиб оласан дедилар. Дадамнинг о'злари хам беш вақт намоз о'қийдилар. Ахир намозни вақтида адо этиш керакку. Шунинг учун мен иш вақтида ёки мошинада о'тириб намозимни о'қиб олаяпман. о'тириб о'қишни қоидалар қанақа ва бунинг хукми қандай бо'лади. Бу саволлни узоқ о'йлаб охири сизга беришга қарор қилдим. Устоз сиздан илтимос менга о'зингизни то'г'ри маслахатларингиздан беринг шу ё'ллим то'г'рими мен шу нарсалар қийнаб келмоқда. Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ноилож бўлгандан ўтириб ўқишга рухсат. Ака ва отангизнинг гапи нотўғри. Ўтириб ўқиганда, тик тургандаги каби бўлади. Саждада бошни ерган қўйиш имкони бўлмаса рукудан пастроқ қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat