Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келиннинг оёғини ювиш?

00:00 / 03.05.2008 | eski savollar | 6538

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Шайх Ҳазратлари!АЛЛОҲим дин ёълида қилаётган эзгу амалларингизни давомий қилсин, сизни халқларнинг ҳидоятига сабабчи қилсин! Сизга “Оила ва никоҳ рисоласи” (Фазлуддин Иқроруддин) китоби хусусинда саволим бор эди, ушбу китобда келтирилган маълумотларга қандай муносабатдасиз? Оила ва никоҳ рисоласи. Фазлуддин ИқроруддинИқтибос:1. Никоҳ пайтида хутба о‘қиш ҳам суннат. Шунингдек, келин-куёвнинг бошидан сочқи (қанд, бодом ва тангалар) сочиш ва одамларнинг сочқиларни табаррукан шитоб билан териб олишлари ҳам суннат - ? ҳисобланади. (9-бет) 2. Суннатлардан яна бири куёв чимилдиққа илк бор кирганда келиннинг оёқларини ювиб, сувини уйнинг бурчакларига сепишдир. - ? Зеро, бу амал туфайли ушбу хонадонга файзу барака ёг‘илади.Мазҳабимиздаги асосий фиқҳ китобларидан бири бо‘лган “Мухтасар ул-виқоя”нинг туркий шарҳи “Мажмаъ ул-мақсуд”да қуйидаги ҳадиси шариф келтирилган. Аби Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларига васият қилиб дедилар:“Қачонки, янги олган хотининг уйингга келса, о‘тирган замонида оёг‘идаги маҳсисини ечиб ол. Икки оёг‘ини юв, оёг‘идан мустаъмал бо‘либ тушган сувни уйнинг эшигига (остонасига) ва (то‘рт) бурчагига сеп. Шундай қилсанг, Худои таоло сенинг ҳовлингдан етмиш хил фақирликни чиқаргай ва етмиш хил г‘анийликни (бойликни) киргизгай. Ва етмиш раҳматни сенга нозил қилгай, у раҳмат жуфтинг устида тебраниб тургай, токи у раҳматнинг баракаси уйингнинг ҳамма бурчакларига етгай ва у хотин, ҳар қачонким шу ҳовлида бо‘лса, жинни бо‘лмоқдан ва махов бо‘лмоқдан ва пес бо‘лмоқдан омон бо‘лгай”. (10-бет)3. Аҳли билан жинсий алоқа қилишдан олдин ушбу дуони о‘қиши лозим: “Аллоҳумма биисмика истаҳлалту фаржаҳо ва биамонатика ахазтуҳо, Аллоҳумма фамо қазайта шайъан мин раҳимиҳо фажъалҳу барран тақийян важъалҳу муслиман савийян вало тажъал муфсидан шарикан лишшайтони”. Маъноси: “Эй Аллоҳим! Сенинг номинг билан буни о‘зимга ҳалол қилдим ва сенинг омонатинг билан уни олдим. Парвардигоро, бунинг раҳимида (бачадонида) ниманики ҳукм этсанг, уни яхши амалли, тақводор чин мусулмонлардан қил ва шайтони лаъиннинг фасодкор шерикларидан қилиб қо‘йма!” (10-бет) - ?Биз каби оила қуриш арафасида турган ёшларга оила борасида қандай китобларни оъқишни маслаҳат берасиз, ҳазрат Ота-Онам ва аҳли оиламизнинг ҳаққига АЛЛОҲдан ҳидоят соъраб уларга Ислом ҳақиқатини билдиришини соъраб дуо қилинг, илтимос!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 13-жузи «Никоҳ» китобини ўқишни тавсия қиламан. Сиз келтирган иқтибослар асли заиф гаплар.
-Аллоҳ таоло барча бандалари қотори ота-онангизни ҳам сироти мустақиймда барқарор қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat