Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуд, дам солиш

00:00 / 02.07.2007 | eski savollar | 4375
ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Устоз!Ҳурматли шайҳ ҳазратлари, Аллоҳим бизларга ҳам сиз каби динга ҳизмат қилишни насиб айласин!Ҳазрат сизга о'зим билмаган ба'зи саволларни бермоқчи эдим:1. Таҳажжуд намозини о'қиш учун албатта ухлаб туриш керакми, демоқчиманки дангасалик ҳамда суннатга амал қилмай таҳоратсиз ухлаш олди дуоларини о'қимай ухлаб қолаётганлигим сабабли ко'пинча таҳажжуд тугул бомдодни ҳам афсуски қазо қилиб қо'яяпман, илтимос дуоларингизда бизларни ҳам унутманг.2. Валлоҳу а'лам "Пай'гамбаримиз с.а.w суюб о'қиган дуо ва тасбеҳлар" китобида о'қигандим шекилли, ул зот с.а.w намоздан со'нг ИХЛАС, ФАЛАҚ ҳамда НААС сураларини 3 маротабадан о'қиб сон'гра қо'лларига пуфлаб бутун баданларига масҳ тортган эканлар, шу ҳадиснинг санадини со'рамоқчи эдим, Иншааллоҳ саҳиҳ бо'лса амал майдонига олиб чиқиш нийятим бор.Устоз, илтимос ота-онам, қариндошларим ҳаққига дуо қилинг, афсуски мен уларга исломни то'г'ри ва чиройли тушунтира олмаётганлигим сабабли ҳали ҳам ҳидоятдан носуво ҳаёт кечирмоқдалар, барчаларимизнинг ҳаққимизга тундаги таҳажжуд намозларингизда дуо қилинг, Жазакаллоҳу хойрон касийрон!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ухлашдан олдин икки ракъат бўлса ҳам намоз ўқиб қўйинг.2. Намоздан кейин эмас, жойларига ётганларида ўқир эдилар.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«НабийСоллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ» ва «Қул аъуузу бироббиннаси» сураларини ўқиб, дам солиб, қодир бўлганларича баданларига суртиб ётардилар. Иккисини аввал бошларига, юзларига ва жасадларининг олд тарафига суртар эдилар. У зот буни уч марта қилар эдилар».Тўртовлари (яъни, Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий) ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat