Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йиринг ичкарига кетса

11:59 / 14.05.2021 | Sarvar | 1646

Ассалому алайкум! 2 ой олдин бурнимни оператсия қилдирдим, яқинда қаттиқ шамоллаб қолдим, шамоллаганда бурним битиб йиринг йиғиларди(олдин гайморит ҳам бўлганман). Ухлашдан олдин бурнимни яхшилаб қоқиб ётсам ҳам , уйқуда бурним битиб оғиздан нафас олиш туфайли сурункали ангина ҳам қўзғайди ва кўп ҳолларда оқ , сариқ доначалар қоплаб олади. Битта саволни жавобида йиринг ичкарига кетса рўза очилади деб ўқидим. Ман, масалан ,йиринг бурундан келиб турганни биламан ҳатто баъзида ҳидиям сезилади, томонқикини билиб бўлмайди, ўша оқ доначаларни йиринг дейишади. Ман шу ҳолатларни билиб ҳам рўза фарз бўлганлиги учун ва савоб умидида рўза тутдим ,давом эттирдим. Ахир йирингни атайлаб ютмасам ,ютганимниям билмасам. Лекин катта эҳтимол билан бурун ва томоқдаги йиринг беихтиёр ичкарига оқиб туради(чунки йиринг ўпка йўлига ҳам ўтиб йўтални қўзғабди деб айтишди шифокорлар). Бу тутаётган рўзаларимни ҳукми қандай? Агар бу ҳолатда рўза бузиладиган ва қазоси тутиб бериладиган бўлса, ман рўза тутмай, яхшилаб даволаниб олиб йиринг келиши тўхтагандан кейин тутганим афзалми(Лекин рўза тутишга тўлалигича қодирман,Алҳамдулиллаҳ)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ичкаридан ичкарига кетса очилмайди. Ташқаридан ичкарига кирса очилади. Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat