Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қулоғимдаги ярадан оққан суюқлик

13:59 / 19.05.2018 | Amirxon | 2392
Ассалому алайкум! Мани қулоғимда қандайдир касаллик бўлиб, яъни сариқ рангли суюқлик оқади. Сўнг у қотиб яра бўлиб қолади. Тахорат қилиб қулоқларимни ичини тозалаётганимда бояги яра кўчиб, яна суюқлик оқади. Бояги суюқлик қулоғимдан ичкарисига қараб оқса, рўза бузилмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бузилмайди. Аслида бу нарса тиббиётга оид бўлиб, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари аввалда “қулоққа дори томизса рўза очилади” деб фатво беришган эди. Кейинчалик қулоқ пардаси йиртилмаган бўлса ичкарига кетадиган йўл йўқлигини ўрганиб чиқишиб, “қулоққа дори томизса рўза очилмайди” деб фатво беришди.  Кўзга дори томизишни ҳам ҳанафий мазҳаби уламолари очилмайди дейишган. Аммо тиббиёт кўздан димоққа йўл борлигини исботлаб турибди, лекин кўзга дори томизса рўза очилишига фатво берганлари йўқ. Шунинг учун эҳтиётини олиб оғиз очиқлик қилган маъқул. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat