Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ҳақида

00:00 / 23.12.2012 | eski savollar | 608
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!!!Сизга бир масалада савол йўлламоқчи эдим. Саволим шундан иборатки, мен 3-4 та одам билан бригада тузиб уй қураман. Касбим шу. Талъат деган йигит менга иш таклиф қилди. Бошқа бировнинг ишини . Менунга: кафилликка турасанми , - деб сўрадим. Шунда у кафилликка туришини, у одамдан албатта ундириб беришини (у бермаса ўзи беради) айтди. Гувоҳларим ҳам бор. Мен у йигит намозхон бўлганлиги учун унга ишонгандим. Биз келишилган ишни битирдик. Лекин пул масаласида ғирромлик бўлди. Пулдан 53000 тангасини ҳалиям беришмади.Тахминан 360$. Деярли етти ой бўлди. Мен ўз шерикларимга ўз ҳақларини тўладим. мени шерикларим билан ўртада шартномамиз бор, уй эгасидан пул оламанми ё йўқми, уларга иш кунига пул тўлашим шарт. Мен ваъдамга мувофиқ шерикларимга пулни ёнимдан тўладим. Лекин Талъат менга қолган пулни беришдан бош тортяпти.Уй эгаси пулни берса бераркан, бермаса йўқ. Уй эгаси мен билан гаплашишни ҳоҳламади. У Талъатни таниркан. Зеро қўл-қўлни танийди деяпти. Айни кунда Талъатни гапи бўйича уй эгаси , уйини сотиб кетиб қолган. Қаерда яшаши номаълум. Ушбу ҳолатда қарздорлик ҳисси ким томонда? Мен Талъатдан қисташим ўринлими? Илтимос тўғри йўл кўрсатсангиз , ҳозир пулга жуда муҳтожман... Анча мунча қарзларим ҳам бор...Аллоҳ сизни ушбу буюк йўлда бардавом қилсин, иншооллоҳ...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Талъатдан сўрашингиз тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat