Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фоиз

00:00 / 23.12.2012 | eski savollar | 1910
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!!Сизга йўлламоқчи бўлган саволим шундан иборатки, мен бу йил май ойида 120000 тангага Сигир сотиб олдим. 65000 танга нақд пулим бор эди. 55000қарз сўраб тополмагач, ёлғончи бўлмаслик учун фоиз эвазига пул берувчи шахсдан бояги 55000 тангани устига 5000 танга қўшиб бериш эвазига олдим. Кейин муддати ичида тўладим. Лекин у пайтда бу нарса рибо эканлигини билмасдим. Бу нарса судхўр учун ҳаром, мажбурият учун олувчига ҳалол деб юрарканман. Чунки мен мажбур бўлгандим. Зеро сигир эгасига қарз бўлишга ориятим ва ғурурим йўл қўймади. Бунинг устига ўзимни мажбурият остида қолган одам деб билибман. Ва ўзим учун ҳалол деб қабул қилибман. Энди сизнинг "ҚАРЗ" рукнидаги барча постларни ўқиб чиқиб билдимки гуноҳкорман. Илтимос менга йўл кўрсатинг, нима қилай? Бундай гуноҳлар каффороти қандай? Билмасдан қилинганини эътиборга олсангиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тавба қилинг. Надомат чекинг. Иккинчи такрорламанг.

Топ рейтинг www.uz Openstat