Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дафн маросими

00:00 / 16.01.2013 | eski savollar | 709
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Мен Сизга бу саволимни аммажонимнинг илтимосларига биноан ёзвомман:Маййит ўлган ёки ювилган хонага маййитни дафн учун олиб чиқиб кетилгандан сўнг (бир отинойининг айтишича)3 кунгача у хоналарга кириш,дастурхон солиш у жойда ўтириш мумкин эмасмиш.Маййит кўмилмагунча қуръон ўқиш хам мумкин эмасмиш.Бу гапларга хужжат сўрашганда маййит жон таслим қилаётганда хонага қон сачраб кетар эмиш ва гигиенага хам туғри келмас эмиш.Ўтган йил давомида 2 марта шунга ўхшаш жаноза бўлган жойда аёллар ичида тортишувнинг шохиди бўлибдилар.Шунақанги отинойилар кўпайиб ихтилофларга йўл қўймаслигимиз учун ушбу холатни тушунтириб беришингизга умидвормиз.Ноўрин савол берган бўлсам сиздан узр сўрайман.Сизни Аллох панохида асрасин.Сизга хурмат билан Иброхим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу борада аввал ёзилган. Дастурхонни уч кунгача маросим учун солиб бўлмайди. Уй эгалари ўзлари учун солса бўлади. Маййит кўмилгунча Қуръони Карим ўқиш одат бўлмаган. Маййит ювилгунча у бор хонада Қуръони Карим ўқиш мутлақо мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat