Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам алайҳиссаломнинг биринчи гуноҳи

15:41 / 22.03.2018 | Adam | 6698
Ассалому алайкум! Бир Туркиялик мусулмон: "Одам алайҳиссаломнинг биринчи гуноҳини юз йиллар давомида Аллоҳ кечирмаган, ҳаттоки унинг қўллари қорайиб кетибди. Сўнгра у Жаннатда кўрган беш нарсани эслаган. Биринчиси: Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, иккинчиси у зотнинг камари, учинчиси у зотнинг бўйнидаги тақинчоғи, тўртинчи ва бешинчиси у зотнинг икки қулоғидаги ҳалқалар. У зотнинг камари бу Али розиаллоҳу анҳу, бўйин тақинчоғи Фотима розиаллоҳу анҳа, икки ҳалқаси эса, Хасан ва Хусайн розиаллоху анҳумалардир. Сўнгра Одам алайҳиссалом: "Эй, Аллоҳим! Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмати, Али, Фотима, Хасан ва Хусайн розиаллоҳу анҳумлар ҳурмати гуноҳимни кечир", деганидан сўнгра Аллоҳ уни кечирибди." деди. Мен: "бундай нарсаларга иймон келтириш учун унинг далили лозим", дедим. Шу гап ростми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat