Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намоз укиладиган жой ва намоз укийдиган шахсни гигиенаси.

00:00 / 14.05.2008 | eski savollar | 1801
Мухтарам Шайх жаноблари ва мусофирчиликда юрган мусулмонларлар ва ватандошлар! Мен хозир Корея республикасида ишлаяпман. Бу ерда иш вакти 12 соат. Бу соатни 1 хафта кундузи 1 хафта тунда ишлаймиз. Иш хакимиз хар холда яхши. [у]Аммо муаммо:[/у] 5 вакт номозни укиб олиш масаласи жуда мени таранг ахволга солган. Укиш ниятим катта аммо буни иложи йук. Чунки конвеерда 1 киши ишламай колса бутун цехни иши тухтаб колиши ёки нормал иш фаолиятига тасир курсатиши мумкин. Бундан ташкари ишимиз чанг. Тахорат олиш учун юз. кул ва оёклар ювилади. Бирок мен ишлаётган ишда тулик ювиниш лозиммикан деб хисоблайман?! Чунки чанг бутун баданга тегади. Кискаси иш тугагач икки марта мачалка билан ювинганингиздан сунг тоза буласиз. Менда обед вактида ярим соат номоз укиб олишга вакт булади. Шунинг учун тулик ювиниб номоз укигани бу вакт етарли булмайди.Шу боис нафл номоз деб икки ракатдан укиб юрдим. Ачинарлиси ушбу гигиеник холат яни тахорат ва кийим масаласи сабаб номозни укимасликни макул куриб укимай юрдим. Намозни факат уйга келиб укишга тугри келди. Юкоридаги холатларга кура куйидаги саволларга илмий асосланган жавоб олишимга ёрдам беринглар. илтимос. 1. Факат тахоратни олиб баданни колган жойи тоза булмаса номоз укиса булаверадими? 2. намоз укиш учун ишчи кийим чанг ва ифлос (харом эмас деб уйлайман) булса шу кийим билан номоз укиш мумкинми? 3. Иш вакти сабаб намозни казо булгани учун уларни уйга келиб нафл намози килиб укийвериш масаласи кандай хал килинади?Нотугри кулланган ибораларим учун узур сурайман ва жавоб учун олдиндан минаддорчилик билдираман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1.- Баданнинг қолган жойи нажас бўлмаса бўлди.2. Ишчи кийимда у чанг, лой, қассобларники қон бўлса ҳам намоз ўқилаверади.3. Иш вақти сабабли намозни қазо қилинмайди. Фарзини имо билан бўлса ҳам ўқиб олиш керак. Қазо бўлганини нафл қилиб эмас, қазо деб ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat