Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етимга яхшилик қандай амал?

23:44 / 05.07.2021 | Хуршидбек | 963

Ассалому алайкум! Хозир хамма жойда етимларга яхшилик қилишга жуда яхши тарғиблар бўлябди. Мен хам бу ишлардан хурсанд бўлябман. Саволим етимларга яхшилик қилиш, кафилликка олиш қанақа амал? Фарзми, вожибми, суннатми, мустахабми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вазиятга қараб фарзи айн ёки фарзи кифоя, вожиб ёки суннат ёки мустаҳаб амал бўлади. Қуйидаги ҳадислардан бу ишнинг фазлини билиб олишингиз мумкин.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَنَا وَكَافِلُ الْيَتِيمِ فِي الْجَنَّةِ هَكَذَا، وَقَالَ بِإِصْبَعَيْهِ السَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ 

Сахл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундоқмиз», деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларини 
(жуфтлаб) кўрсатдилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда етимни ўз кафолатига олган кишига жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиш ваъда қилинмоқда. Бу эса етимга кафиллик қилиш улуғ иш эканига далилдир.
Албатта, жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга худди кўрсаткич ва ўрта бармоқлар сингари яқин туриш ҳар бир банда учун чексиз бахт. Бундай бахтга сазовор бўлиш учун етимни ўз кафолатига олиш лозим бўлади. 

 وَلِمُسْلِمٍ: كَافِلُ الْيَتِيمِ لَهُ أَوْ لِغَيْرِهِ أَنَا وَهُوَ كَهَاتَيْنِ فِي الْجَنَّةِ، وَأَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى 

Муслимнинг ривоятида:
«Ўзига қарашли ёки ўзгага қарашли етимнинг кафили ва мен жаннатда мана булар каби бўламиз», деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларга ишора қилдилар», дейилган.
Шарҳ: Бундан етимнинг кафили қариндошлардан бўладими ёки тамоман бегоналардан бўладими, барибир, унга бериладиган мукофот олий даражада бўлаверишини билиб оламиз.
Одатда, етимни ўз кафолатига олиш, деганда нотаниш, бегона кишининг етими тушунилади. Аммо бу ҳадиси шариф бизга етимни кафолатга олиш маъноси анча кенг эканини билдирмоқда. Унда ўзига яқин бўлган кишиларнинг етимларини кафолатга олиш орқали ҳам савоб ишлаш, охиратнинг олий мақомларига эришиш мумкинлиги кўриниб турибди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat