Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам ҳақидаги ҳадис

00:00 / 03.02.2013 | eski savollar | 642
Оламларнинг РоббиАллоҳгаҳамду санолар бо'лсин!Пайг'амбаримизМуҳаммад соллаллоҳуалайҳи васалламга саловоту саломларбо'лсин!Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳу!Агар қасам ичишдан олдин Иншааллоҳ деса,қасамига амал қилиш о'з иҳтиёрида қолади,ҳоҳласа қилади,ҳоҳламаса қилмайди.Доримий ривояти.Шу ҳадисни Маҳфуза Алимовани таржима китобида о'қидим.Шу ҳадис ҳақида нима дейсиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир нарсага қасам ичса-ю, сўнгида, иншааллоҳ, деса, батаҳқиқ, истисно қилган бўлади», дедилар». Насаий ва Абу Довуднинг ривоятида: «Ким қасам ичса-ю, сўнг истисно қилса, агар хоҳласа, қилади, хоҳласа, тарк этади. У қасамхўр бўлмайди», дейилган.Бу ердаги истиснодан мурод, иншааллоҳни қўшиб гапиришдир. Биров қасам ичса-ю, иншааллоҳ, демаса, қасамига амал қилиши лозим бўлади. Агар ўша одам қасамидан кейин, иншааллоҳ, деб қўйса, қасамига амал қилиш унинг учун ихтиёрий бўлиб қолади. У хоҳласа, қасамига амал қилади, хоҳласа, қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat