Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзи ҳадисларни таҳлил қилиб берсангиз

00:00 / 21.07.2007 | eski savollar | 1936
Ассаламу алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари.Мен форум ислом сайтининг янги аъзолариданман. Хато ва камчиликлар бўлса олдиндан узр сўрайман.Илтимос бир ҳадисни таҳлил қилиб берсангиз.Мен Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини биламан. У киши "Сизлардан ҳеч қайси бирингиз мўмин бўлмагунингизгача жаннатга кира олмайсиз. Бир бирингизга муҳабатли бўлмагунингизгача мумин бўла олмайсиз" деганлар.Сиз бир биродарингизга муҳаббатли бўлдингиз, яхши кўриб, ўзингизга яқин олдингиз. Лекин у сизни ранжитса, кўнгилга ботадиган сўзларни айтса, мазах, таъма сўзларни айтса. Мана шундай ҳолатларда нима қилиш керак?Аллоҳни қулларини бирини кам бирини кўп кўрмаслик керак. Лекин шундай бўлса ҳам баъзи инсонларнинг хулқ атворига, сизга бўлган муносабатига қараб тоифаларга ажратса бўладими?Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи вассалам "Мўмин киши фахш сўзлагувчи бўлмайди" деганлар. Бироқ ҳозирги кунимизда ён атрофга назар соладиган бўлсак кўпчиликнинг оғзидан шундай гаплар чиқади-ки, ҳатто уларнинг орасида намозхонлари ҳам бор. Буларнинг ҳукми қандай бўлади?Сиздан илтимос ҳар бир саволимни чуқур таҳлил қилиб берсангиз. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ ишларимизни осон қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз берган саволлар ўта содда бўлганидан чуқур таҳлилни тақозо қилмайди. Сиз бировга илги кўрсатсангиз у тескари муомала қилса, сиз ажру савоб оласиз, у ҳам қилганига яраша олади. Сиз ўзингизга муносиб дўстни топасиз ва ҳадиси шарифга у билан бирга амал қиласиз.Пайғамбиримиз алайҳиссалом «Мўмин киши фаҳш сўзловчи бўлмайди» деганларида ўша ишни қилмаслиги керак деган маъно бор. Бу ҳадисга амал қилганлар савоб ва фойда олаверадилар, амал қилмаганлар эса, гуноҳкор бўлиб зарар кўраверадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat