Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатдагиларнинг илк таоми ҳақида ҳадис

17:44 / 21.05.2013 | abdullox5 | 31281

Бир маъруза эшитганимда, унда айтилдики Пайғамбаримиз Расулу Акрам (с. А. В) Мадинага ҳижрат қилганликларда олдиларига бир яҳудий келиб саволга чорлайди. Ўша саволларнинг бири, жаннатга кирганларга биринчи бериладиган таом ҳақида сўралган, у ерда Пайғамбаримиз (с. А. В) балиқ жигари деб жавоб берган эканлар, мени қизиқтирган ҳолат, нега жаннат аҳлига балиқнинг жигари берилиш ҳикматидур, олдиндан Сизга катта раҳмат. <пре>Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абдуллоҳ ибн Саломга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадийнага келганлари етди. Бас, у деди:«Мен сендан уч нарса ҳақида сўрайман. Уларни Набийдан бошқа билмас. Қиёматнинг аввалги белгиси нима? Жаннат аҳли аввал ейдиган таом нима? Нимадан бола отасига ўхшайди? Нимадан бола тоғаларига ўхшайди? »Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳозиргина Жаброил менга уларнинг хабарини берди», – дедилар. «Ўша, фаришталардан яҳудийларнинг душмани», – деди Абдуллоҳ. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аммо Қиёматнинг аввалги белгиси олов одамларни машриқдан мағрибга тўплаши. Жаннат аҳли ейдиган аввалги таом балиқ жигарининг учи. Боланинг отасига ўхшаши, эркак аёлга яқинлик қилганда унинг суви ўзиб кетса, бола унга ўхшаш бўлади. Қачон аёлнинг суви ўзиб кетса, унга ўхшаш бўлади», – дедилар. «Албатта, сиз Аллоҳнинг Расулисиз, деб гувоҳлик бераман! » – деди. Кейин у:«Ё Расулаллоҳ, яҳудийлар бўҳтончи қавм. Агар улардан сўрашингиздан олдин менинг Исломим ҳақида билсалар, ҳузурингизда менга бўҳтон қилурлар», – деди. Яҳудийлар келишди. Абдуллоҳ уйга кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Абдуллоҳ ибн Салом ичингизда қандай одам? » – дедилар. «У энг илмлигимиздир! У энг илмлигимизнинг ўғлидир! У энг яхшимиздир. У энг яхшимизнинг ўғлидир! » – дейишди. «Айтинглар-чи, агар Абдуллоҳ мусулмон бўлсачи? » – дедилар. «Аллоҳ уни бундан сақласин! » – дейишди. Абдуллоҳ уларнинг олдига чиқди ва:«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ! » – деди. Бас, улар: «Ёмонимиз! Ёмонимизнинг Ўғли! » дейишди ва унинг ҳақида ёмон сўзлар айтишди». Бухорий ривоят қилган.

&нбсп;


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бунинг ҳикматини билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat