Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдир ҳақида

00:00 / 25.05.2008 | eski savollar | 1346
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари! Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Одамзот тақдирини Аллоҳ Таоло белгилаб қўйган бўлади, тақдирини фақат чин дилдан қилинган дуо ва қарғиш ўзгартиради, деган гапни эшитганман ва бунга ишонаман. Лекин бир "хали оқ-қорани аратмаган" норасида бола ота-онасининг айби билан минг бир азобда вафот этса бу хам унинг (боланинг) пешонасидаги тақдири бўладими? Илтимос, саволимни беэътибор қолдимасангиз. Олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз тақдир масаласи каби нозик масалани бошқалардан эшитган бир – икки оғиз гап орқали ҳам ёки муҳокама этишга уринманг. Аввал бу масалани бир оз бўлсада, ўрганишга ҳаракат қилинг. Мисол учун «Сунний ақийдалар» китобидаги ушбу масалага оид маълумотлар билан танишинг. Кейин савол беришингиз мумкин. Сиз муҳтарам ўзингиз ёзган олти қатор саволни эътиборсиз қолмаслигини алоҳида илтимос қилибсиз. Мен ҳам сиз ва сизга ўхшаган диндошларим учун ёзган олти юз бетли ўта муҳим маълумотларни ўз ичига олган китобимни эътиборсиз қолдирмаслигингизни сўрайман. Китобни ўқиб, кейин тушунмаган ерингизни сўрайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat