Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот хакида

00:00 / 09.04.2008 | eski savollar | 3465
Ассаламу алайкум ва рохматуллох. Шайх Хазратлари сизнинг илмингизга ва шу йулдаги ишларингизга Аллохдан барокат тилаган холда сизга бир савол билан мирожат килмокчимиз. Менинг тушунмовчилигим шундан иборатки "Хадис ва Хаёт" силсиласининг Закот китобида менинг тушинишимча Ханафий мазхабида зироат молларига нисоб йук экан ва шунга амал килаетган эдим. Якинда ислом.уз сайтидаги Закот булимидаги "Закот фарз буладиган ва булмайдиган нарсалар хакида" мавзуси билан езилган маълумотда шундай жумлаларни укидим."Абу Саъид р.а.дан ривоят килинади;Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам;"Беш васакдан камда садака йук" дедилар".Шархда;Демак зироат бойликлари 652 кг 800 грамм огирликка етмагунча улардан закот чикарилмас экан". Шу тугрисида аникрок маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛЛОХ рози булсин. Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан Закот олинади. Нисоб шарт эмас.У кишининг ҳужжатлари:Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ва сизга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан инфоқ қилинглар», деган. У зот бирини айтиб, иккинчисини қўймаган. Бир зироат маҳсулотини бошқасидан ажратмаган.Аллоҳ таоло: «Ва ҳосилини йиққан кунда ҳаққини беринг», деган. Ўша оятнинг аввалида боғу-роғларни, хурмони, зироатни, зайтунни ва анорни зикр қила туриб, кейин инфоқ қилишга амр қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осмон суғорганлардан ушр, сув кўтариб суғорганлардан ушрнинг ярми», деганлар. Қут бўладиган, бўлмайдиган қурийдиган, қуримайдиган, демаганлар.Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳаблари далил томонидан ҳам, ақл томонидан ҳам, мантиқ томонидан ҳам, воқеълик томонидан ҳам қадимда-ю ва ҳозирда ҳам кўпчилик уламолар томонидан қўллаб қувватланган.Бошқа фиқҳий мазҳабда қуйидаги ҳадисни далил қилинади ва маҳсулот нисобга етган бўлиши шарт дейилади:Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш васақдан камда садақа йўқ», дедилар».«Васақ» ўша вақтдаги оғирлик ўлчови бўлган.. Бир васақ олтмиш соъга тўғри келган. Бир соъ 2, 176 килограмм бўлса, олтмиш соъ 130, 560 кг. бўлади. Уни бешга кўпайтирсак 652.800 килограмм чиқади. Демак, ҳанафийлардан бошқаларда зироат бойликлари 652 кг. 800гр оғирликка етмагунча улардан Закот чиқарилмас экан.Шундан ҳар бир турдаги молдан Закот фарз бўлиши шартларидан бири у мол маълум миқдорга етган бўлиши керак, деган қоида чиқади. Ўша маълум миқдор фиқҳда «нисоб» деб айтилади. Ҳар бир турдаги молнинг ўзига яраша шариат томонидан тайин қилинган нисоби бор, мол ўша нисоб-миқдорга етгандагина ундан Закот чиқариш фарз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat