Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онахоннинг намозлари тўғрими?

00:00 / 18.02.2013 | eski savollar | 680
Ассалому алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари!Биродаримнинг оналар 95 ёшга чиққанлар. Бир неча йил олдин инсульт бўлганлар. Касаллик оқибатида тана аъзолари яхши ишламайди, хотира ҳам яхши эмас, таҳорат ҳам тез–тез кетади. Бир неча йил намоз ўқий олмадилар. Ҳозирги кунга келиб аҳволлари аввалгидан тузукроҚ. Шу кунларда онахон намоз ўқийман дейдилар. Албатта, фарзандлар ёрдамида қийинчилик билан таҳорат оладилар. Таҳорат ҳам кўпга етмайди. Намозни ўқишлари учун ёнларида ўтириб нимадан кейин, нимани ўқиш кераклигини айтиб туриш керак, хотира ҳали яхши эмас, гоҳида қайрилиб ҳам қараб қўядилар, кейин нима эди деб сўраб қоладилар. Намоздаги саловатларни унитиб қўйганлар, «аттаҳийят»дан кейин салом берадилар. Ҳазрат шундай ҳолатда онахоннинг намоз ўқишлари мумкинми? Ёки ўқимасалар ҳам бўладими? Узлари намоз қолиб кетяпти, ўқишим керак деб турадилар.Намоз ўқинг ёки ўқиманг деб айта олмаймиз. Сиздан илтимос ҳазрат, бизларга маслаҳат беринг.Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намоз ўқиганлари, жуда ортиқча қийин бўлмаса, яхши. Аввал ўқий олмагаган ва ҳозирда қолиб кетаётган намоз ва рўзалар бўлса, болалари фидя бериб қўйишлари керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat