Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридин билан бир хонада яшаш

21:52 / 01.08.2021 | Dilshod Yokubjonov | 1500

Ассалому алайкум! Мен Америка қўшма штатларига амалиёт ўташ учун келдим. Ҳозирда ижарада битта уйда турибман. Бирга туриш учун ўзбеклар ёки мусулмонларни ҳали тополмадим. Мен турган шаҳарда ўзбеклар жуда кам шекилли. Мен билан бирга ишлайдиган бир бола(мусулмон эмас) билан бир хонада туриш шаъриятимизга тўғри келадими ёки йўқми? Ошхона битта бўлганлиги учун у бола ҳам мен ҳам битта ошхонада алоҳида алоҳида овқат қиляпмиз. Музлатгич ҳам алоҳида 2 та. Идиш товоқлар ҳам алоҳида. 1. Шу ҳолатда у бола билан бирга туришим мумкинми? Ёки алоҳида уйда туриш керакми? 2. Ғайридин билан бир столда овқатланиш мумкинми? Масалан, ишхонада ҳамма ўзи уйидан овқат олиб келиб овқатланар экан. Уларни Ҳалол бўлмаган таоми столни устида турса, мен ўзимни таомимни улар билан бир столда ейишим мумкинми? Ишхонада шу ҳолатга дуч келиб қоляпман. Уйда ҳам ҳалиги бола билан бир вақтда бир столда овқатланишга тўғри келиб қоляпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таом тайёрлашингиз алоҳида бўлса ва сизнинг динингиз таъсир қилмаса, туришингиз мумкин.

 2). Улар маст қилувчи ичимлик ичмасликлари шарти ила бир столни устида овқатланиш мумкин.  Имкон бўлса қалбини исломга улфат қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat