Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлнинг эри оиласидаги хизмати

20:41 / 27.11.2015 | tekstad | 1241

Устозимизнинг бир саволга жавобан “эр ўз хотинига ота-онасига хизмат қилишни буюрса бажаради” деган маънодаги сўзларини ўқигандим. Агар эр хотинига оиласидагиларга хизмат қилишни буюрса, у аёлнинг зиммасига нималар тушади? Эрга итоат фарз деб биламан, лекин “эрнинг ота-онасига хизмат қилиш мустаҳаб” деб эшитганман. Китоб ва мақолалардан аниқ маълумот топа олмагандим, ҳозир эса китоб ололмайман. Шунинг учун шу ерда жавоб берсангизлар. "Бахтиёр оила" китоби етмаяпти. Қўполлик учун узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Шариат аёл кишига эргига итоат қилиши, қайнота-қайноналарини хизматини қилиб дуоларини олишига буюради. Чунки ўзи икром қилса, бир кун мукаррам бўлиши аниқ. Қайнота-қайноналарига эса шариатимиз, “келин сизнинг хизматингизни қилишга буюрилган эмас. Мабодо сизнинг хизматингизни қилса, бу унинг тарафидан қилинган фазл деб қабул қилинг ва тақдирланг” дейди. Қайнота-қайноналар “Менинг хизматимни қилишинг шарт” дейиши, аёлнинг “Ота-онангиз хизматларини қилмайман” дейиши ҳам хато. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat