Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак кишини сир сақлай олмаслиги

00:00 / 20.02.2013 | eski savollar | 928
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. барча қилаётган ҳайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бо'лсин.Биз ҳо'жайним ва болаларим билан чэт элда яшаймиз. Яқинда онами операсия қилиш кераклиги ҳақида хабар келди. мен ҳо'жайнимдан борсаммикин деб со'радим. ҳо'жайним тайинли бир гап айтмадилар. 1-2 кун о'тиб фарзандимизни мактаби аниқ бо'лгандан кейин боришимиз мумкинлигини айттилар. уни эртасига онам тезда чатга кириб нега келишга тайёргарлик ко'раётганимни, келмаслигим кераклигини, агар келсам норози бо'либ юзимга қарамасликларини айттилар. (онам операсий бо'лишларини мендан сир тутаётган эдилар. Онам жуда андишалик аёллар, доим болам қийналмасин, уйидагилар ҳафа қилмасин, уларга ог'ирлиги тушмасин деб ҳаракат қиладилар. онам мени билмайди деб о'йлаганлар, мен ҳам ҳали қа'тий жавобни ҳо'жайнимдан олмасдан уларга хабар беришни истамадим.) ҳуллас ма'лум бо'лишича онам қайнонамни туг'илган куни билан табриклагани тел қилганларида қайнонам о'г'илларини боши қотганини, мени келмоқчи бо'лганимни ва яна алланималарни айтган.(қайнонам куёвини ҳам чэт элга жо'натиш пайида, о'г'иллари уни ҳамма чиқимларини то'лашини биладилар, агар биз кетсак у пуллар бизга сарф бо'лади ва куёв чэт элга боролмайди. қайнонам кимга қандай та'сир ко'рсатишни яхши биладилар улар онамга атайин буни айтганлар, майли Аллоҳ кечирсин балки ёмон гумон қилаётгандирман, лекин 8 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб гапиряпманда) ҳуллас онамга бу гапни қайнонамдан эшитиш жуда ог'ир ботган. мени та'сирлантирган нарса ҳо'жайнимни сир сақлолмагани бо'ляпти, мана турмишимизга қарийб 8 йил бо'ляпти аммо аҳвол о'ша о'ша доим менинг гапимни уйларига, уларникини менга ташийдилар, о'зларича бир ҳулоса чиқаролмайдилар. бир томондан уларни ҳам тушунаман, о'зларича бир иш қилсалар қайнонам уйда жанжал қилади, норозиман дейди. айбим бир ог'из со'раганим бо'лди, о'з ҳоҳишимча иш қилмадимку ахир, агар ёқмаса боришим бормайсан деб қо'я қолсалар бо'лардику, уйларига етқазмай. Никоҳимиз о'қилаётганда домла бизга айтгандилар сизлар бир бирингизга либоссизлар, бирингизни айбингизни бирингиз ёпиб кетинглар деб. турмушимиз бошидан шунақа диди диди қилганлар, на улар мен эркакманку демайдилар на оналари гап ташима демайди, аксинча айтмаганига қо'ймайди. нега унақа қилдингиз десам, билиб ол мен доим шунақа қиламан дейдиларҳудо билади қайнонам онамга нималар деган онам мен яхши фарзанд тарбиялолмадим, қизим менга раҳмат келтирмади деб қон босимлари ошиб ётибдилар. онамни айби нима ахир бу ерда?Ҳазрат ё'л ко'рсатинг нима қилай, қандай ё'л тутай? ёстиқдош, сирдош деган гаплар бор эди, энди бир умр бегоналардек сир тутиб яшашим керакми? илтимос ё'л ко'рсатинг.жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллоҳ рози бо'лсин. иншаллоҳ ватанга қайтганда "бахтиёр оила " китобингизни ҳарид қилмоқчиман, шундай китоб ёзганингиз учун минг бора рахмат ҳазрат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- "Бахтиёр оила" китобини хўжайингиз билан бирга ўқинглар. Шунда у одам ҳам кўп нарсаларни билиб олади. Мулоҳазаларингиз тўғри. Аллоҳ таоло бахт берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat