Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ва ҳаётнинг 27-жузидаги ҳадисга доир савол

00:00 / 01.03.2013 | eski savollar | 1623
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Ҳазрат! Ҳазрат Ҳадис ва ҳаётнинг 27-жузининг 136 - бетида Абу Бурда р.а. га Абдуллоҳ ибн Салом р.а. унинг Мадинага келганини кўриб бу ер рибо кўп тарқалган жой, ҳадя олмагин деган маънода гапирадилар. Устоз Мадинада ўша пайтда қандай қилиб рибо тарқалган бўлиши мумкин? Бу иш ҳақикатан шундоқ бўлганми? Саволимда камчиликлар бўлса узр сўрайман. Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Исломдан олдинги пайтда тарқалгани ҳақидаги гап. Ўша пайтда у ерда яҳудийлар ҳам бўлган. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу ҳам аслида яҳудий бўлганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat