Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдуллоҳ ибн Убай ҳақида

00:00 / 04.12.2007 | eski savollar | 724
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Абдуллоҳ ибн Убай ҳақида келган ҳадис ҳақида маълумот берсангиз.(Ғазотларнинг бирида тиши сингани ва унга Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам тиллодан тиш қилдириб олиши ҳақида айтганлари).Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиздаги маълумот нотўғрига ўхшайди. Абдуллоҳ Убай деган одам йўқ. Эҳтимол қуйидаги ҳадисни айтмоқчидирсиз.Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳудан ривоят:«Жоҳилиятда Кулоб воқеъаси куни бурним ярадор бўлди. Шунда кумушдан бурун қилиб олувдим, сасиб кетди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тиллодан бурун қилиб олишга амр қилдилар».Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган.«Кулоб» бир жойнинг номи бўлиб, у ерда бир неча бор уруш бўлган экан. Ўша уршлардан бирида ушбу ривоятнинг соҳиби Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳунинг бурнига душман тарафнинг силоҳи тегиб кесилиб кетган экан. Шунда у киши ўша замоннинг имкониятларидан келиб чиқиб, ўзларига кумушдан бурун ясатиб олган эканлар. Лекин кумуш ярали этга мос келмай, жароҳат ўрни йиринглаб, сасиб кетибди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аржафа розияллоҳу анҳуга тиллодан бурун қилиб олишни амр қилибдилар. Тилло соф ва баданга зарар етказмайдиган бўлганидан яхши ўрнашиб, Аржафа розияллоҳу анҳунинг жонлари ором топибди.Ушбу ҳадисни ҳужжат қилароқ уламоларимиз бурундан бошқа аъзолар зарар топиб ўрнига сунъий нарса қўйиш эҳтиёжи туғилиб қолса, тиллодан қўйса бўлади, деган фатвони чиқарганлар. Бу масала айниқса, сунъий тиш қўйдиришда кўп асқотади. Тиш масаласига келганда Имом Термизий, аҳли илмларнинг бир қанчалари тилло тиш қўйдирганлари ривоят қилингандир, деганлар.Баъзи кишилар сунъий тилло тиш қоплама бўлиши эътиборидан, асл тиш тиллонинг остида қолиб кетиб, ғусл ва таҳорат пайтида унга сув тегмай қоладику? деган мулоҳазага ҳам борадилар. Бу мулоҳазага уламоларимиз, ўша сунъий тилло тиш қўйдиришда таҳоратли ҳолда қўйдирса бўлди. Кейингиларида тилло тишга теккан сув асл тишга теккан ўрнига ўтаверади, дейдилар. Чунки, соғликка зарар етганда, зарурат юзасидан бўладиган ишларда енгиллик томонини олиш Ислом шариатининг қоидаларидандир.Кўриниб турибдики, оддий ҳолатларда шариатимиз ҳаром қилган нарсаларга зарурат юзасидан рухсат берилар экан. Оддий ҳолатларда эркакларга ипак кийим кийиш ҳаром, аммо, қичима касалига йўлиққан ёки бит тушганларга истисно тариқасида рухсат берилган. Оддий ҳолатлида эркак кишиларга тилло ёки кумушдан идишлар ва баданда бўладиган нарсалар шаклида фойдаланиш ҳаром қилинган. Аммо танадаги жароҳат ёки зарарланган тиш ўрнига тилло қўйишга рухсат берилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat