Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Охир замон тақводорлари

11:53 / 07.12.2018 | Abdulloh | 2880
Ассалому алайкум! Бир марузада эшитдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охир замонда динига мукаммал амал қилган инсонни мияси айниганга чиқаришади деганлар мазмунидаги ҳадис. Шу ҳадис саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган маънода ҳадисни кўрмадик, аммо саҳобаларни кўрган тобеъинлар ўзидан кейингиларнинг ҳолини кўрганларида: “Агар сизлар саҳобаларни кўрганингизда уларни ибодатига қаттиқлиги ва динига мустаҳкамлиги Аллоҳ ва расулига бўлган муҳаббатларини кўриб мажнун бўлсалар керак деб ўйлар эдингиз. Аммо улар сизларни кўрганларида булар мусулмон бўлмасалар керак деб ўйлашган бўлар эди” деганлар. Бу бир неча тобеъинлардан ривоят қилинган. Шундай бўлсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қарата : “Сизлардан кейин сабр кунлари келади. У кунларда динини маҳкам тутганлар учун сизлардан эллик кишини амалини ажри ёзилади” дедилар. “Ўзларидан эллик кишини эмасми эй Аллоҳнинг набийси” дейишди. У зот: “Йўқ сизлардан” дедилар. Табароний ривояти. 

 Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳараж вақтида қилинган ибодат (Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага) менга ҳижрат қилганнингкаби (савоби) бўлади” деганлар. Муслим ривояти. Имом Нававий ушбу ҳадисдаги ҳараж сўзини шарҳлаб : “Ундан мурод фитна ва одамлар қилаётган ишларини фарқламайдиган замондир. Ундай замонда ибодатнинг фазлини кўп бўлишига сабаб баъзи бир кишилардан ташқари омматуннаас ибодатдан ғафлатда бўлганлари ва ундан юз ўгирганлар ва унга вақт ажратмаганлари учундир” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat