Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо ва гўшт ҳақида

20:06 / 05.02.2014 | Safina | 1233

1. Биз музлатилган қийма ва чучвара маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз. Уларга ҳалол гўштдан ишлатамиз. Лекин ҳалқимизнинг пул масаласи бўйича оилалар ҳар хил шароитда яъни қайсидир оилаларда етишмовчилик, кимлардадир етарли. Ушбу гўшт маҳсулотларини тан нархи халққа тўғри келиши учун биз унга ловия унидан соламиз. Шунда ҳамма учун нархи тўғри келади ва уни нолимай сотиб олишади. Баъзи мамлакатларда ловия унидан гўшт тайёрлашади, уни “СОЯ ГЎШТИ” деб аташади. У қувват жиҳатдан жуда кучли маҳсулот ҳисобланади. Ловия уни билан гўштнинг қуватти бир хил юради, у маҳсулотда ҳам бу маҳсулотда ҳам бир хил миқдорда оқсил мавжуд. Ҳозир буни колбаса маҳсулотларига ҳам қўшмоқдалар. Лекин менинг кўнглим ғаш. Шу маҳсулотни аралаштириб, шундай савдо қилишимиз тўғрими? 2. Маҳсулот олиб келганимизда, “бу калла гўштдан қилинганми?” дейишади. Калла гўшти ҳаром ҳисобланадими? Баъзи одамлар уни ҳаром ҳисоблашади, лекин чет мамалакатлардан келтирилган “Бисмиллаҳ” айтилмай сўйилган жонлиқлар гўштидан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қиладилар. Чет мамлакатларидан келтирилган гўшт маҳсулотлари ҳам ҳаром ҳисобланадими? (Бу савол ислом мамлакатларини назарда тутмаган ҳолда) .


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ловияни қўшганингизни айтиб сотсангиз, улар рози бўлиб олишса бўлади. Аммо ловияни кўшиб туриб, қўшмадик деб бўлмайди. 2. Калла гўшти ҳалол. Сизларнинг гўштингиз унга ўхшаб қолган бўлса, арзон калла гўштини бизга қиймат сотмоқдамикан деган гумонда сўрашлари мумкин. 3. Чет элдан келган гўштнинг ҳайвонини Бисмиллаҳни айтиб, шариатга мувофиқ сўйган бўлса, ҳалол бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat