Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг жавоби кандай булади.

00:00 / 20.06.2008 | eski savollar | 1427
Ассалому Аллайкум хурматли шайх хазратлари.1. Агар эр киши намоз укисаю хотини укимай хижобда юрмаса. Лекин у унака ёмон кийимлар киймайди. лекин хижобда хам юрмайди. Мен унга намоз уки, хижоб кир деб айтганман. Бунинг киёматда менга хам жавоби борми (ёки чаппсига хотин укисаю эри укимаса)?2. Агар намоз казо булиб кетса, масалан бомдод намози ушанда азон айтиладими?3. Масжид уйимиздан узокрокда жойлашган. Азон айтилгани хам эшитилмайди. Мен уйимда намозни укисам була берадими?4. Таквимда бомдод намозини вакти тугри курсатилмаган. У ерда тонг ва куёш чикиши вактлари курсатилган Бомдодни вактини кандай аниклаш мумкин. Шуни тушинтириб берсангиз.5. Агар беш вакт намозни кайсисини булса хам вактидан олдин укиса жавоби кандай булади?6. Куча куйда хозир хар хил кизлар хар хил кийимларда юрибди. Агар бехосдан ушаларнинг аврат жойларига кузингиз тушиб колса нима булади. Хозирда шахарда бунака кизлар сони анча ошиб кетган.Алло сиздан рози булсин, хурмат ила каминаи камтарин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Эр-хотин бир-бирини сабр ва хушмуомулалик ила динимиз таълимотларига амал қилишга чақириб боришлари керак. Улар бир-бирларидан масъуллар.2. - Айтилса, яхши бўлади.3. - Иложи борича жамоатга боришга ҳаракат қилиш керак.4. - Ўша кўрсатилган икки вақтнинг ораси Бомдод намозининг вақти бўлади.5. - Вақтидан олдин ўқилган намоз ўрин ўтмайди. 6. - Кўз ихтиёрсиз тушиб қолса, дарҳол бошқа тарафга буриб олиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat