Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота угил хукми кандай булади.

00:00 / 20.06.2008 | eski savollar | 711
Хурматли шайх хазратли.Бизнинг оила катта. 5 угил 4 киз. Мен ушаларнинг 8 чиси буламан. мендан кейин битта укам бор.Оиламни асосий кисми кишлокда яшайди. Мен шахарда яшайман. Мен ёшликдан айрим шахсий камчиликлар сабабли. Ёлгиз катта булганман. Ота онам куп меннинг тарбиям билан машгул булмаган. Уша учун асосан таълим тарбияни кучадан олганман. Куп нарсаларга уларни ёрдамисиз эришганман. Якинда уйландим. Онам оламдан утдилар. Фарзандли булдим.Лекин ёшликдан ёлгиз муаммоларни хал килиб урганганим учун умуман. Оилам билан муносабат килмайман. Килсам хам улар купрок мени алдашади ёки тушинишмайди.Отам билан умуман келиша олайман. Уша учун кишлокка у кишини олдиларига хам боргим йук.Узим якинда Аллохга шукрки намоз укишга утдим. Худодан куркаман.Мен фарзандимни исмини Акбар деб узим куйдим. Энди уни сочини олиш керак. Лекин отамни олдига олиб боргим йук. У киши намоз укимайдилар. Куп ичмаса хам кунлик арок ичиб турадилар. Ичманг десам сени ишинг булмасин дейди.Нима дейсиз отам билан уртадаги муносабатни кандай килай?Углимни сочини бирор бошка катта ёшли кишига отамни рухсатисиз олдирсам буладими?Яна бир муаммо биз оилавий бирга яшаган пайтимиз шахардан 2 хонали уй олган эдик. Мен у пайтлар энди 11 синфни тугатган эдим. Ушани отам менга бердилар. Лекин Акамлар бу уйни биз олганмиз, у бизни уйимизда турибди деган гаплар килаяпти. Нима дейсиз уйни акамларга кайтариб берганим макулми. Лекин кейин мен уйсиз колиб кетаман. Лекин уларнинг хаммасини уй жойи бор факат кишлокда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Отангиз ва оила аъзолари билан иложир борича яхши алоқада бўлишга ҳаракат қилинг. Ўғлингизнинг сочини олишни кимга тақдим қилсангиз, ўзингиз биласиз. Уйни отангиз сизга совға қилган бўлса, яна бир бор мурожаат қилиб аниқлаб олинг. Отангиз акаларингизга бу уйни сизга совға қилганини айтса, масала ҳал бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat