Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот қилган одамнинг фидяси

10:26 / 14.10.2021 | Maftuna | 1062

Ассалому алайкум! Қайнотам оламдан ўтганлар тўрт йил бўлди. Фақат бомдод намозини ўқир эдилар. Жумъа куни беш маҳал намоз ўқир эдилар фақат. Биз хўжайиним билан маслаҳат қилиб қайнотамнинг қолиб кетган қазо намозларини фидясини бериб қўйсак бўладими? Фидяни қандай ҳисоблаймиз? Қанча вақт қазо намоз қолганини билмаймиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Имкон бўлганда бўлиб-бўлиб берса ҳам бўлади. Таҳминан ҳисоблайсизлар ва ғолиби гумонни оласизлар.
Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Ярим соъ буғдойни баъзи бир китобларда “1087,5 гр” ёзилиб қолган экан. Бу уламоларнинг таҳқиқотига бироз хилоф. Шунинг учун 2 килограммни олган афзал. Яъни бир вақт намоз учун 2 килограмм буғдой. Шунда бир кундаги 6 вақт намозга ҳисобланса 12 килограмм буғдой дегани. Шунда 1 килограмм буғдой 2000 сўм бўлса, бир кунлиги 24.000 сўм бўларкан. Бир йиллик намозлариники 8.760.000 сўм, бир йиллик рамазон рўзасиники 120.000 бўлади. Буғдойни бозордаги нархи ўзгаришига қараб рақамларда ҳам ўзгариш бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat