Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир жинс вакилларининг яқинлиги

09:28 / 23.12.2013 | nozima42 | 1658
Ишхонада бир биродаримиз билан бир масалада тортишиб қолдик. У ҳам бўлса, бир жинс вакилларининг бир-бирлари билан жинсий яқинлиги ҳамда турмуш қуриши ҳақида. Биродаримнинг айтишича, ушбу масала бўйича Қуръонда далиллар ёзилмаган. Ёзилган нарсаларни одамлар бошқача талқин қилишади. Ушбу нарсалар бугунги кунда нормал ҳодиса. Сиздан илтимос, биродаримни тўғри йўлга бошлаш мақсадида ушбу масала бўйича Қуръоннинг қайси сура ва оятида, нима ёзилганлиги ҳақида маълумот берсангиз. Зеро ўзбек тилидаги сайтларда ушбу ҳақда маълумот топа олмадим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз уни биродар деманг. Қуръони Каримни билмасдан унда у бор, бу йўқ дейиши уни кофир бўлишига сабаб бўлиб қолади, Аллоҳ таоло асрасин. Қуръони Каримдаги Лут қиссаси бор оятларни “Тафсири Ҳилол”дан ўқиб кўринг. Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. Бу иш энг ёмон гуноҳлардан эканлиги Қуръони Каримда бир неча бор такрорланган. Лут алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб борган қавм бу амалга ўч бўлган, Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жиноятга қаттиқ қарши турганлар. Бу амални қилган одам ким бўлишидан қатъиназар, уйланганми-уйланмаганми, иккисини ҳам ўлдиришга буюрганлар. Саҳобаи киромлар эса, бу жинояткорларни қандай ўлдириш тўғрисида турли ижтиҳодлар қилганлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларни қилич билан чопиб ўлдириб, жасадини куйдириб юборишни айтганлар. Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмон (розияллоҳу ан-ҳумо) эса: «Эски бинонинг тагига ётқизиб туриб, устидан деворни йиқитиб ўлдириш керак», деганлар. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Юртидаги энг баланд жойдан бошини ерга қилиб ташлаб, кейин тошбўронга тутиш керак», деганлар. Мазҳаб имомлари ҳам шунга ўхшаш фикрлар ила ижтиҳод қилганлар. Имом Абу Ҳанифа: «Ҳар замоннинг ҳокими шароитга қараб, бошқалар ҳам ибрат оладиган қилиб жазолайди», деганлар. Баччабозликни одат қилган одамни ўлдириш шартлигини ҳам алоҳида таъкидлайдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat