Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг маҳри

09:28 / 23.12.2013 | rustam mirzaulugov | 655
сизнинг бахтиёр оила китобингизда бир нарсани ўқиб қолдим. У ерда ёзилишича, агар маҳрни одам беролмай ўтиб кетса, у маҳр ўша одамнинг ўғилларига ўтаркан. Энди ўзимдан гапирсам. Менинг отам 14 йил бўлди, қамоқдалар. Сизнинг китобингизни маҳр деган бобини ўқиб, онамдан “отам сизга маҳр берганмилар” деб сўрадим. Онам “Йўқ” дедилар. Мен “Отамнинг ўрнига мана мен бераман, сизга неча пул маҳр қўйилган? деб сўрадим. Онам “Эсимда йўқ” дедилар. Кейин мен “Неча пул берсам рози бўласиз? десам, онам “Манга битта олтин билак узук олиб берсанг, мен розиман отангнинг маҳри берилган ҳисобланади” дедилар. энди менинг саволим. 1. Отам тириклар, лекин қамоқдалар. Отамнинг ўрнига берсам ўтадими? 2. Онам маҳрни қанчалигини эслолмайдилар. Лекин онам “билак узук олиб берсанг бўлади” дедилар, шу ўтадими? 3. Онам “Хеч нима керак эмас, отанг ўзи беради” дедилар. Лекин отамда бергани шароит йўқ, мен берсам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Онангиз рози бўлсалар етарли. Чунки маҳр у кишининг ҳақи.

Топ рейтинг www.uz Openstat