Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанднинг ахлоқига қараб нима дейиш мумкин?

12:09 / 02.07.2014 | Abu Masuna | 2533
Ассаламу алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Қизимизнинг ёши учга қараб кетябди. Ундан кейин ёшига тўлмаган ўғлимиз ҳам бор. Қизимиз кичкиналигидан жуда инжиқ ва қайсар бўлиб келяпти. Нима чора кўришга ҳайронмиз. Бечора онаси қийналиб кетди. Алҳамдулиллаҳ, ўғлимизда бу холат кузатилган йўқ. Валлоҳу аълам. Бу борада менда қуйидагича мулоҳазали саволлар бор: 1. Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизга ишора қилиб бу ҳолатни содир қиляптимикан (менда асосий гумон ўзи шундан)? 2. Бола бўлаётган пайтда "Бисмиллаҳ"ни айтиш эсдан чиқиб қолганмикан? 3. Ёки бу ўткинчи нарсами? Тарбияни давом этираверайликми, биз шошиляпмизми? Ёки тарбияда нуқсонга йўл қўйганмизмикан? Оиламизда ҳалол пок ейишга ва юришга ҳаракат қилинади. Бундан эмас деган умиддаман албатта. Табибларга мурожаат қилганмиз, жиддий муаммо йўқлигини таъкидлашган. Биргина сабаб кичик укага нисбатан рашк бўлиши мумкин дейишди. Қизимиз 8 ойлигида аёлим ҳомиладор бўлиб қолган. Илтимос, бу борада фикрингизни бизга билдирсангиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ўткинчи нарса. Аллоҳ таолодан тилаб тарбияни сабр билан давом эттиринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat