Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фемостон дориси тўғрисида

09:36 / 23.12.2013 | muslima39 | 8033
Муҳтарам Мен кўп йиллардан бери бефарзандлик борасида даволанаман. Лекин кейинги пайтдаги таҳлил хулосаларига кўра, менда ёшимга нисбатан аёлларда учрайдиган ҳайздан қолиш ҳолатининг олдинроқ бошланиши кузатилганлиги учун, соғлиғимда( бошдаги ғувиллаш, бирдан терлаш, совуқ қотиш, қўл ва оёқ бўғимларидаги оғриқлар, хотиранинг пасайиши каби) жиддий ўзгаришлар кузатилди. Врачлар гормонлар ўрнини босувчи дорини тавсия этишди. Менда “Фемостон” деб номланадиган доридан фойдаланиш борасида шубҳа туғилди. У гормонал дори воситаси бўлиб, ҳомиладор аёллар ва ҳайвонлар пешобидан ажратиб олинар экан. Ўрганиб чиқишим бўйича, унинг муқобиллари бўлган ҳомиладор бўлишга ёрдам берувчи препаратлар ҳам, ҳомиладорликдан сақланувчи дорилар ҳам эстроген деган гормондан иборат бўлиб, улар ҳам шу усулда олинар экан. Табиий гиёҳ воситаларида уларнинг миқдори жуда кам бўлиб, унинг ўзи билан даволаниш қийин экан. Билмасдан ҳаром дори воситасини истеъмол қилиб қўймайманми? Устоз дуо қилинг, мен кабиларнинг барчасига Аллоҳ шифо берсин, солиҳ зурриётлар ато этсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳалол билан даволанишнинг имкони мутлақо йўқ бўлса, ҳаромга ўтишга рухсат берилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat