Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ганж ул-Арш" - Шундай дуо мавжудми йўқми?

16:47 / 26.12.2013 | tmz.boy | 1660

Ҳурматли Сизга ушбу саволни беришга ижозат бергайсиз. Онам бир дуо ўқиётганларини кўрдим. У бир вароққа ёзилган ва ”ла илаҳа иллаллоҳ ” деб бошланади ва ундан сўнг ҳар бир пайғамбар номи зикр қилинади: ” лаилаҳа иллаллоҳ одам сафийуллоҳ, ла илаҳа иллаллоҳ иброҳим халилуллоҳ…” дуо шу тарзда пайғамбаримизгача бўлган пайғамбарлар ва у зот с.а.в ҳам зикр қилинадилар. Дуо шарҳида, бу дуо Набий с.а.в га Жаброил а.с дан, у Микоил а.с дан, у Азроил а.с дан, у Исрофил а.с дан, у фаришта эса, Аллоҳ аршидан ёдлаб олишганини айтилади. Яна бу дуони ўқувчига жуда кўплаб очни тўйдирганни, шаҳидларни ва ҳоказо савоблар ва жаннатга 30 минг фаришта кузатиб қўйиши айтилган. Дуо номи ”ганжул арш” экан. Мен жуда кўплаб ҳадис ва дуоларни эшитганман. Аммо буни ҳеч эшитмагандим. Онам эса, сиздан сўраб беришимни айтиб қўймаяптилар. Шу дуо мавжудми йўқми батафсил маълумот берсангиз, илтимос.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай дуо асл ривоятларда йўқ. Тўқима нарса.

Топ рейтинг www.uz Openstat