Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яхши амалларни режалаштириб ёзиб қўйиш

12:48 / 30.12.2013 | Abubakr6 | 2056
Муҳтарам ҳазрат. Сизга бир танишимнинг илтимосини ва саволини етказмоқчиман. Илтимос, жавобингиз жуда ҳам зарур. Танишим ёзади. Мен бир муслима, ёшим 18 да. Ёшлигимдан кундалик тутиб, унга қилмоқчи бўлган амалларимни, ибодатларимни режаларини вақти соатини ёзиб бораман. Лекин ҳаммасига ҳам улгура олмайман. Шу улгура олмаслик натижасида, охирги марта жуда ҳафсалам пир бўлиб, кўп яхши амалларимни ташлаб юбордим. Имонимдан ҳаловат кетди. Ибодатларимни мазаси қолмади. Албатта инсон тақдирини Аллоҳ ёзади. Икки учта илмли одамлардан сўраган эдим. Бири ёз деди, бири ёзма деди ва яна бири ёзганингдан кейин “Иншоаллоҳ” деб ёз деди. Саволим эса, қилмоқчи бўлган хайрли амалларни, ибодатларни, илм олиш вақтларини кундаликга ёзиб борса бўладими? Ва ёзиб туриб шуни амалга ошира олмасакчи?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ишларни тартибга солиш маъносида ёзса бўлади. Ёзиб қилмаса ҳеч нарса бўлмайди. Ёзиб қилса, савоб олади.

Топ рейтинг www.uz Openstat