Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам ичиб қўйдим

00:44 / 11.11.2021 | Temurxon | 1335

Ассалому алайкум! Яқинда турмуш қурдим. Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсинки тўйдан бир неча кун ўтиб Аллоҳнинг хидояти ила ибодат қилишни бошладим ва шариат кўрсатмалари асосида яшай бошладим Шайх хазратларининг китобларини ўқий бошладим. Авваллари хам уйда келишмовчиликлар бўлиб турарди, тўйдан кейин хам бу ҳолат такрорланаверди шунда уйдагилар уйланиб ўзгариб қолдинг деган гапни такрорлайверишди такрорлайверишди охирги жанжалда яна шу гапни эшитганимдан кейин уйдагиларимга агар яна бир марта шу гапни айтсанглар Аллоҳга қасам ажрашаман дедим. Шундан сўнг келишмовчиликлар камайди деярли йўқ бўлди. Шу гапдан кейин ўйлайвераман энди вақт ўтиши билан уйдагилар шу гапни гапириб юборса ( мени ёнимда ёки мени хабарим бўлмаса) нима қилишим керак? аёлимга талоқ тушмайдими мен у гапни талоқ ниятида айтмагандим ажрашиш ниятим хам йўқ. Эҳтиётан 10 кун каффорот рўза тутсамми қасам деганим учун туну кун шуни ўйлаябман роса афсусдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашаман деган гап билан талоқ тушмайди. Аммо ўша гап айтилса қасамингизни бузиб каффоратини тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat