Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушадими?

20:28 / 19.01.2017 | Ozodbek | 2614

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн аёлимга жаҳл устида “жавобинг ўзинг билан” дeб юбордим. Талок ниятимда йўқ эди. Шу ҳолатда талоқ тушадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзи бир талоққа далолат қилувчи урфга кирган сўзлар вақти-вақти билан уларни айтиб талоқни ният қилмасада талоқ тушадиган бўлиб туради. “Роддул мухтор” китобининг соҳиблари бундан 200йил аввал туркий забон халқларда “Сен бўшсан” сўзи билан ният қилмасада талоқ тушади деган гапни айтганлар. Чунки бу сўз урфда фақат талоқ қўйиш учун ишлатиладиган бўлган экан. Ҳозирги кунда ўзбек тилида ҳам баъзи сўзлар бўлиб, эр уни аёлига айтганида фақат талоқ тушишгина тушунилади. Масалан эр аёлига “сени қўйдим”, ёки “жавобингни бердим” деса талоқдан бошқа нарса тушунилмайди. Лекин ҳозирги кунда “сени қўйдим”, “жавобингни бердим” сўзларидан ният қилмасада талоқ тушиши учун уламолар ҳайъатининг фатвоси керак. Бундай фатво берилмаган. Асл фатво талоқни ният қилмасангиз талоқ тушмаслиги, аммо урфга биноан талоқ тушиши ҳам мумкин. Шунинг учун эҳтиёт юзасидан никоҳ ўқитиб олган афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat