Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам

06:05 / 12.12.2013 | bekzod rahimov | 976
Ассаламу алайкум! Мен чет элда ишлайман. 19 ёшимда уйдан чиқиб кетиб, бегона юртда оиламдан узоқда яшаб ишлайман. Бегона юртда ишлаб пул топиш осон емаслиги ҳаммага маълум. Узоқда, қийинчиликда келажакда бирор нарсага эришиш мақсадида, умрим шунақа қилиб бегона юртда ўтиб кетмасин деб, топган пулимга квартира, машина сотиб олиб ижарага бердим. Отам диндан узоқ инсонлар. Банкдан кредит олганларида уни ҳаромлигини неча марта тушунтирдим, тушунмайдилар барибир олаверадилар. Тўлашга келганда, онам йиғлаб сиқтайдилар. Яна иложи йўқ мен тўлайман. Ароқ ичадилар. Уни ҳам тушунтирдим тушунмайдилар, қимор ҳам ўйнайдилар. Эсимни таниганимдан бери ҳаммасидан бор. Ҳозир 50 ёшга киряптилар. Тушунтиришга кўп ҳаракат қилдим. Аммам, амакимларни ўртага қўйиб ҳам ҳаракат қилдим, тушунмайдилар. Ўзларини ҳар доим ҳақлиман деб ўйлайдилар. 7 йил давомида топганимни ҳаммасини сотиб тугатдилар. Нечта квартира, нечта машина олган бўлсам, ҳаммасини сотиб йўқ қилдилар ё кредит фоизига тўладилар ё қиморга тушдилар. Ҳамда ҳеч қайсисини мени розилигимсиз, менга билдирмасдан сотиб юборганлар. 7 йил давомида ҳар ҳил бизнесга бош уриб кўрдилар. Ҳаммасига мени топганларимни сарфлаб йўқ қилиб юбордилар. Қачон тўғри йўлни гапириб ичмаслик, қимор ўйнамаслик, кредит олмасликни гапирсам, тан олмайдилар. “Мен сени отангман, мен билан бунақа гаплашма” дейдилар. Яқинда ҳам менга билдирмасдан 1 та машина 1 та квартирамни сотиб чойхона очганлар. Биз яшайдиган қишлоқларда чойхона ароқсиз бўлмайди. Уни ҳам тушинтирсам “ароқ сотганимиз йўқ” дейдилар. Лекин оғайниларимдан эшитдим, сотаётган эканлар. Ҳамда 20 яшар укамни ишга қўйиб, қўйиб соттириб, ўзлари ичиб юрибдилар. Жуда кўп ёлғон гапирадилар. Аммам ,амакимларим ҳам 90% ёлғон гапирасан дейдилар отамга. Ҳеч кимни гапини олмайди. Аллоҳдан ўзимга сабр, отамга инсоф сўрайман кечаю кундуз. 1) мен топган пулни ёки мулкни отам мени розилигимсиз сотиб юбориш ёки ишлатиб юборишга ҳақлари борми? 2) отамни мени пулимга (мани розилигимсиз) барпо қилган, ҳаром пул келтирадиган бизнесларидан менга ҳам гуноҳ борми? 3) отамга тўғри йўлни тушинтиришга ҳаракат қилиб қаттиқроқ гапиришга ҳаққим борми ? 4) отамни кредитларини ёпганим учун ҳам % билан гуноҳкор бўламанми? 5) 20 ёш укам отамни буйруғи билан уйга меҳмон келса, ароқ олиб келиб берса у ҳам гуноҳкор бўладими ёки синглим ўша ароқ идишни ювгани учун ? 6) туғилганда яхши исм қўйиш, қуръон ўргатиш , уйлантириб қўйишдан бошқа қанақа ҳаққим бор отамда. Қуръон ўргатмаганлар, уйланаётганимда мени қарши чиқишимга қарамасдан тўйга фақатгина ароқ олиб келган. Қолган ҳаммасини ўзим қилганман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Отангиз барча ишларда ноҳақ. Сиз ҳақсиз. Унга бир тийин ҳам берманг. Яхши гапириб юраверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat