Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мукаммал саодат юли

12:59 / 02.12.2013 | max | 2392
Мукаммал саодат йўли китобидан 2 жойига бироз тушунмадим. 1. Аллоҳни муҳаббати бобби (314-315 бет) Муҳаббатнинг истилоҳий маъноси ҳақида Роғиб «Муҳаббат нафснинг ўзи яхши деб билган ва гумон қилган нарсага мойил бўлишидир. У икки хил бўлади. Бири табиий бўлиб, у инсонда, ҳайвонда ва гоҳида жонсиз нарсада ҳам бўлади. Бошқаси ихтиёрий бўлиб, у фақат инсонга хос бўлади, деганлар» шу жумладаги жонсиз нарсага нима мисол бўла олади. Ва бу ҳолатни қандай тўғри тушунсак бўлади. 2. Турли одамлар билан муомала одоби боби (381-бет) Бармоқларни бир-бирининг ичига киритмайди. Шу гапни ёшлигимиздан бизга бобомиз ўргатишган, лекин улардан сабаби сўралганда ёмон бўлади, дейишган. Шу ҳолатни биринчи марта сизни “Ҳадис ва ҳаёт” китобингизда хам ўқигандим. Лекин савол қилиб сўрашга ҳижолат тортган эдим. Мана шу одоб хақида Пайғамбаримиздан бирор суннат ёки ҳадис борми? Сизга нисбатан одобсизлик ёки вақтингизни зоя қилаётган бўлсам, узр сўрайман. 2009 йил август ойидан буён китобларингизни жидди-жаҳд билан ҳар доим ўқиб бораман. Китоблар тушунарли, илмий савияси жуда юқори, хар томонлама ақлий ва нақлий мисоллар билан ва кенг фикр доирасида ёзилади. Мақтовга асло ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Савол сўрашга умуман ҳожат қолмайди. Бу китоблардан кейин ўзимга янги бир оламни кашф қилдим десам адашмасам керак. Кўп вақтимизни дунёвий илмларни ўрганишга сарфлаб энг асосийси иймон илмидан бехабар эканман. Китобларингизни ўқиш қалбга шунчалик ҳузур бахш этадики, тушунтиришни иложи йўқ бўлса керак. Ва яна менга савол-жавоб архиви жуда кўп нарсаларни билиб, аниқлик киритиб олишимга ёрдам берди. Жуда кўп чалкаш, жавобсиз ва нотўғри фикр ўйларим мукаммал тугал бир-бутун ҳолатига келди. Юрмаган ишларим юришиб, бахт, оилавий тинч-тотувлик, қувонч, хаётдан тўла завқланиш деган нарсалар ҳаётимда ўз аксини топди. Бир мендек шифокор одамга буларни ёзиб ўтириш кулгилидек туюлар, лекин сизга ўз миннатдорчилигимни билдиришни ўз бурчим, деб билдим. Сиздан жуда миннатдорман, раҳмат сизга Шайх Ҳазратлари!!! Иймонсизлик инсон учун жуда катта ҳалокат ва бахтсизлик бўлса керак. Илм, иймонсиз хеч нарсага арзимайдиган нарса эканлигини аниқроги, ҳаттоки зарарли эканлигини тушундим. Ҳазрат мени сабр билан тинглаганлигингиз учун сизга раҳмат. Устоз сизга соғлиқ ва саломатлик тилайман. Аллоҳ умрингизни узоқ ва қилаётган хайрли ишларингизни янада барокатли қилсин. Аллоҳ ўйлаганингиздан зиёдасини берсин. Ҳазрат сиздан ота-онамни дуоларини олишдек бахт менга насиб қилишини сўраб дуо қилсангиз, деб умид қилиб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Жонсиз нарсага гул, турли табиат манзаралари бўлиши мумкин.

2. Ҳа, бу ҳақда  - Бармоқларни бир-бирининг ичига киритмаслик ҳақида ҳадислар бор. Аллоҳ таоло ҳидоятда собитқадам қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat