Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талабага берилган пул Садақаи Жория ёки Закот ?

00:00 / 03.02.2007 | eski savollar | 1434
Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари,Аллоҳ :жж мартабангизни икки дунёда ҳам баланд қилсин, Илмингизни зиёда қилиб, Бизларга ҳали коп илм беришингизни насиб этсин.Менинг саволим қуйидагича эди:Ма'лумки моли нисобига етган мусулмон закот бериши фарз. Ҳамда бу закот илм олаётган талабаларга ҳам берилса болади деб эшитганмиз. Бундан ташқари ҳадисларда Садақаи жорияларнинг бир тури сифатида илм қолдириш: китоб, талаба оқитиш тилга олинади. Савол: 1. Садақаи жория деганда, илм олаётган (мадрасада оқиётган) талабага моддий ёрдам корсатиш ҳам кирадими?2. Агар закот берувчи шу закотини илм олаётган талабага берса, шу закот айни пайтта садақайи жория ҳам ҳисобланаверадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Бизларни ҳақимизга ҳам дуо қилишингизни илтимос қилиб,Ҳурмат билан,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Илм олаётган талаба закот олишга ћаќдор бўлса, закотни унга бериш афзал. Ўзи бой бўлса, бериб бўлмайди.«Садаќаи жория»ни ўз тилимизга таржима ќилсак, оќувчи садаќа деган маъно чиќади. Яъни, савоби тўхтаб ќолмайдиган дегани. Бундай садаќалар ћаќида келган ћадиси шарифни ўргансак, яна ћам тушунарлироќ бўлар.Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади: «Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам: «Ќачонки одам боласи ўлса, амали кесилади. Магар уч нарсадан; жорий садаќадан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ћаќќига дуо ќиладиган солић фарзанддан кесилмайди», дедилар».Бешовларидан фаќат Бухорий ривоят ќилмаганлар.Маълумки, мусулмон киши соф ният билан ќилган ћар бир яхши амали учун савоб олишга мушарраф бўлади. Киромул котибийн фаришталар унинг «Номаи аъмоли»га зарра миќдорича яхшилиги бўлса ћам, ўшанга яраша савобни ёзиб турадилар. Агар банда бемор бўлиб узр ила одатдаги яхшилик амалини ќила олмай ќолса ћам, фаришталар унга худди ќилгандек савоб ёзадилар. Ваќти соати келиб инсон вафот этса, яхши амалларини тамоман ќила олмай ќолади. Бундан кейин ќилишдан ћам умид узилади. Энди ундан ћаётлигидаги амаллари-ќиладиган ибодат ва яхшиликларига ёзиладиган савоблар ћам кесилади. Намоз ўќиганда, рўза тутганда, тилавот, зикр ќилганда ва бошќа яхши амалларидан ёзиладиган савоблар тўхтайди. Чунки энди у вафот этди. Ибодат ќилишдан амали солић ќилишдан тўхтади. Шунинг учун ћар бир мўмин банда тирик чоѓида солић амални кўпроќ ќилиб ќолишга уринмоѓи лозим. Шу билан бирга мўмин киши тириклик чоѓида охиратни ўйлаб вафотидан кейин ћам савоби узилмай бориб турадиган амалларни ќилиб олиш имкони берилган. Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам ўзларининг ушбу ћадисларида одам боласи вафотидан сўнг амали кесилишини таъкидлаш билан бирга, ундан кейин ћам савоби етиб турадиган амаллар учта эканлигини таъкидламоќдалар:1.«Жорий садаќа».«Жорий садаќа», дейилганда мусулмонларга доимий равишда фойда бериб турадиган хайрли ишлар кўзда тутилади. Мисол учун кўпчилик фойдаланиш учун ќурилган кўприк, ќудуќ ёки ариќ ќазиб сув келтириш, доимий манфаат бериб турадиган бошќа ваќфлар шулар жумласидандир. Модомики, ўша нарсалардан мўмин-мусулмонлар фойда олиб турсалар, ўша ишларни ќилган одамга унинг вафотидан кейин ћам савоби ёзилиб туради.Мусулмонлар бу тоифа ишларни ќадимдан ихлос билан ќилиб келишган. Ислом оламининг турли жойларида кўплаб ваќфлар ташкил ќилганлар. Бева-бечораларга, талиби илмларга, мусофирларга, ћожиларга, ќарияларга ћатто эгасиз, адашиб ќолган ћайвонларга аталган ваќфлар бўлган. Ўша ваќфлар орќали мазкур тоифалар доимий равишда манфаат олиб турганлар. Табиийки, улардан ћосил бўлган савоблар эгаларига уларнинг вафотидан кейин ћам бориб турган. Мазкур хайрли ишларни ќилган кишилар «намои аъмол»ларига ўзларининг вафотларидан кейин ћам савоб ишлар ёзилиб, охиратларига фойда бериб турган. Агар жорий садаќалари ќиёматгача мусулмонларга фойда бериб турса, уларга ћам ќиёматгача савоб ќўшилиб тураверади. 2.«Манфаат олинадиган илм». Мўмин одам ўз вафотидан кейин ортидан манфаат берадиган илм ќолдирса савоби узилмайдиган амал ќолдирадиган бўлади. Бу эса, илмнинг асари доимий бўлишидир. Киши ќандай ќилиб ўзидан кейин манфаат берадиган илм ќолдира олади? Бу иш аввало бошќаларга илм ўргатиш билан амалга ошади. Модомики, шогирдлар, шогирдларнинг шогирдлари ўша илмни ишлатмоќдами, кишиларга манфаат етмоќдами, устозга савоб ёзилиб тураверади. Иккинчиси-китоб ёзиб ќолдириш билан бўлади. Ќуръон, Ћадис ва диний илмлар бўйича, мусулмонларга фойда келтирадиган бошќа илмлар бўйича иймон ва ихлос билан китоб ёзиб ќолдирган агар китобидан мусулмонлар фойдаланиб туришса у кишига, ўлганидан кейин ћам савоб етиб тураверади. Учинчиси-илм йўлида хизмат ќилиш билан бўлади. Мисол учун, имконияти бор одам толиби илмларга, устозларга илм йўлида ёрдам берди. Мадраса ќуради ёки ќуришга ёрдам берди. Китобни чоп эттиради ёки олимларга, талабаларга сотиб олиб берди. Ўз маблаѓидан кутубхона ќилди. Бошќа илмий ишларга ёрдам берди. Мана шулар ва шунга ўхшаш ћамма ишлар илм йўлида хизмат ќилиш ћисобланади. Буларни ќилган одамлар вафот этиб кетсалар ћам савоблари узулмай бориб туради. 3.«Ћаќќига дуо ќиладиган солић фарзанд».Мўмин киши вафот этганидан кейин ћам агар фарзанди унинг ћаќќига дуо ќилиб турса савоби етиб туради. Бунинг учун эса, мўмин-мусулмон киши ўз фарзандини дуо ќиладиган таќводор, чин мусулмон ќилиб тарбиялаши лозим. Зотан, мўмин ота-онанинг фарзанд кўриш ва уни тарбия ќилишдан маќсади ћам шу. Ота-она ўлгандан кейин мени йўќласин, ћаќќимга дуо ќилсин, деб фарзанд боќади. Диний тарбия беришдан маќсад ћам-шу! Фарзанднинг мўмин-мусулмон, таќводор бўлиши, ота-онасининг ортидан дуо ќилиб туриши масъулиятини ћис ќиладиган бўлишигина бу маќсадга эриштиради.Ушбу ћадисдан олинадиган фойдалар:1. Одам боласи вафотидан сўнг уч амалдан бошќаси кесилади.2. Жорий садаќа ќилган одамнинг савоби ўлимидан кейин ћам узилмайди.3. Манфаатли илм ќолдирган кишининг савоби ўлимидан кейин ћам узилмайди. 4. Солић фарзанд ќолдирган кишининг савоби ўлимидан кейин ћам узилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat